Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ремонт в здании: куда отнести расходы? – читать на buxgalter.uzНюансы учета «импортного» НДС – читать на buxgalter.uzГотовимся к ежегодной инвентаризации (пошаговая инструкция) – читать на buxgalter.uzОшибки учета: место ли вещам в эксплуатации на складе? – читать на buxgalter.uzВ правила работы с онлайн-кассами внесены изменения – читать на buxgalter.uz Что меняется в онлайн-ККМ и деятельности ЦОТУ (в продолжение темы) - читать на buxgalter.uz
  • www.norma.uz
  • НҲҲ лойиҳалари
  • Телекоммуникация тармоқларига қонунга хилоф равишда уланганлик учун санкцияларни жорий этмоқчилар

Телекоммуникация тармоқларига қонунга хилоф равишда уланганлик учун санкцияларни жорий этмоқчилар

15.08.2018

Читать на русском языке

 

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Жиноят кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга тузатишлар лойиҳасини ишлаб чиқди. Қонун лойиҳаси ҚҲТБТ порталида муҳокама қилинмоқда. 

 

Биринчидан, жиноят аломатлари (иккинчидан дейилган жойга қаранг) мавжуд бўлмаганда, телекоммуникациялар тармоғига қонунга хилоф равишда (рухсатсиз) уланганлик учун маъмурий жавобгарликни жорий этиш назарда тутилмоқда. Мазкур ҳуқуқбузарлик учун фуқароларга – 10 ЭКИҲдан 20 ЭКИҲгача миқдорда, мансабдор шахсларга эса 20 ЭКИҲдан 50 ЭКИҲгача миқдорда жарима солиш таклиф қилинмоқда. Ҳуқуқбузарлик қуроллари мусодара этилади.   

 

 Маълумот учун: телекоммуникациялар тармоғи – узатишларнинг бир ёки бир неча турини: телефон, телеграф, факсимиль турларини, маълумотлар узатиш ва ҳужжатли хабарларнинг бошқа турларини, телевизион ва радиоэшиттириш дастурларини трансляция қилишни таъминловчи телекоммуникация воситаларининг мажмуи («Телекоммуникациялар тўғрисида»ги Қонуннинг 2-моддаси). 

 

Иккинчидан, лойиҳадан келиб чиқилса, қуйидагилар жиноят аломатлари ҳисобланади:

  • телекоммуникациялар тармоғига қонунга хилоф равишда (рухсатсиз) уланишдан мақсад – ундан белгиланган ҳимоя тизимларини айланиб ўтган ҳолда фойдаланиш ва халқаро трафикни ўтказиш;
  • ушбу мақсадлар учун мўлжалланган махсус дастурий ёки аппарат воситаларини сақлаш ва улар ишлаши учун шарт-шароитлар яратиш.   

 

Кўрсатилган қилмишлар учун санкция сифатида 100 ЭКИҲдан 300 ЭКИҲгача миқдорда жарима ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаш таклиф этилмоқда.

 

Ўша ҳаракатлар:

  • бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;
  • такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;
  • хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда;
  • уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар деб топилиши кўрсатилган.

 

Лойиҳа тасдиқланса, санаб ўтилган ҳолларда айбдорлар 300 ЭКИҲдан 600 ЭКИҲгача миқдорда жарима ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд худди шу муддатга озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

 

Учинчидан, телекоммуникация тармоқларига қонунга хилоф равишда (рухсатсиз) уланиш учун махсус воситаларни сотиш мақсадини кўзлаб тайёрлаш ёхуд сотиш ва тарқатиш – алоҳида жиноят тури. Уни содир этганлик учун ЖКнинг 278-3-моддаси бўйича жавобгарликка тортиш таклиф этилган (аввалги иккита ҳолатда ЖК ва МЖТКнинг янги моддаларини жорий этиш назарда тутилмоқда – таҳр.).

 

Ахборот коммуникациялари вазирлигининг (қонун лойиҳасини ишлаб чиқувчи – таҳр.) тушунтиришларига кўра, МЖТКга киритиш таклиф этилаётган ўзгартиришлар, масалан, бундан тижорий наф олишни кўзламай, телефон алоқаси ёки Интернетдан бепул фойдаланиш учун қўшниларнинг телефон линияси ёки Wi-Fi тармоғига уланувчиларга қарши қаратилган.    

 

ЖКга киритиладиган тузатишларда тижорат асосида халқаро сўзлашувларни ташкил этиш бўйича қонунга хилоф фаолиятга чек қўйиш мақсади кўзланган. Шахсий мақсадда ёки бизнес учун ахборот ёки ахборот ресурсларига уланиш, шунингдек VPN-тармоқлар, VPN-каналлар, прокси-серверлардан фойдаланишни чеклаш масалалари тилга олинмаган.  

 

Шу ўринда қуйидагиларни қўшимча қилмоқчимиз: октябрь ойида янги Маълумотлар узатиш тармоғи, шу жумладан Интернет хизматларини кўрсатиш қоидалари амал қила бошлайди, унга мувофиқ бир марталик SMS-пароль ва аутентификациядан фойдаланган ҳолда фойдаланувчининг уяли алоқа телефони рақами ёки бошқа рўйхатдан ўтказиш маълумотлари бўйича унинг шахси идентификацияланганда Wi-Fi тақдим этилади. Ушбу шарҳ муаллифининг фикрича, баён этилган тартибни бузган ҳолда фойдаланишга телекоммуникациялар тармоғига қонунга хилоф равишда (рухсатсиз) уланиш деб қарашлари мумкин.        

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Олег Заманов.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_