Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Хорижий инвесторларга 18 минг гектар суғориладиган ер ажратилади

22.09.2017


Президентнинг 15.09.2017 йилдаги ПҚ–3279-сон «Сирдарё вилоятида замонавий пахтачилик-тўқимачилик кластерини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори имзоланди. Ҳужжат матни давлат раҳбарининг сайтида жойлаштирилган.

 

Тажриба лойиҳаси пахта хом ашёси ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг   бошқа турларини етиштириш, уларни чуқур қайта ишлаш ва рақобатбардош маҳсулот етиштиришни назарда тутади. Бунинг учун «Век cluster» МЧЖ ҚК ташкил этилмоқда, унинг таркибига қатор ташкилотлар киради.

 

«Век cluster» МЧЖ ҚК корхоналаридан бирига 18 минг гектар суғориладиган ер ажратилади (Мирзаобод туманида - 13 минг гектар, Ховос туманида - 5 минг гектар). Давлат ирригация ва мелиорация тизимларини мунтазам тозалаш, капитал- режалаштириш ишлари ва ернинг қаттиқ гипс қатламини очиш бўйича чуқур юмшатишни, шунингдек узлуксиз сув таъминотини ташкил этишни ўз зиммасига олди.

 

«Век cluster» МЧЖ ҚК ва унинг таркибига кирадиган ташкилотлар ўзи ишлаб чиқарган  маҳсулотларни эркин тасарруф этади, нархларни шакллантириш сиёсатини ва маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмларини мустақил белгилайди. Бироқ етиштирилган пахта хом ашёсидан фақат кейинчалик чуқур қайта ишлаш учун фойдаланилади.

 

1.01.2022 йилгача Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган, Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича «Век cluster» МЧЖ ҚК томонидан инвестиция лойиҳалари доирасида ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинадиган асбоб-ускуналар, махсус транспорт ва техника, ҳайвонлар ва ўсимликлар, ветеринария препаратлари, бутловчи буюмлар, хом ашё ва материаллар, қурилиш материаллари, иссиқхона комплекслари божхона тўловларидан озод этилади (бундан божхона йиғимлари мустасно).

 

Бундан ташқари, қуйидагилар белгиланган:

  • «Век cluster» МЧЖ ҚК молия-хўжалик фаолиятини амалга ошириш ва ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун ўзининг таркибига кирадиган ташкилотларнинг сўмдаги маблағларини жамлаши ва маблағни уларнинг ўртасида тақсимлаши мумкин;
  • «Век cluster» МЧЖ ҚК томонидан унинг ташкилотларига ва улар ўртасида олинадиган ва бериладиган ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотларни сотиш обороти билан боғлиқ бўлмаган пул маблағлари ва мол-мулк, шунингдек соф фойдани тақсимлаш солиқ солиш объекти ҳисобланмайди;
  • «Век cluster» МЧЖ ҚК қишлоқ хўжалиги ташкилоти ягона ижтимоий тўловни кичик корхоналар учун белгиланган ставка бўйича тўлайди.

 

Бунда «Век cluster» МЧЖ ҚК:

  • ўзига ажратилган ер участкаларидаги фермер хўжаликлари ходимлари билан меҳнат шартномалари асосида меҳнатга адолатли ҳақ тўлаш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш тамойили асосида ўзаро ҳисоб-китоб қилади;
  • «TRONTEX LP» (Буюк Британия) ва «GRATUM TRADING LP» (Буюк Британия) хорижий компаниялари – муассислар билан биргаликда ўтказилган маркетинг таҳлили асосида  маҳсулотларни сотиш бозорларида шаклланадиган нархларда юқори қўшимча қийматли тайёр маҳсулотларни экспорт қилади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.   

 

 

Самир Латипов.