Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

«Қоғоз» кўринишдаги меҳнат дафтарчаларини тўлдириш 2021 йилдан бекор қилинади

03.11.2017

ҚҲТБТ порталида Меҳнат кодексига тузатишлар лойиҳаси жойлаштирилди. Уларнинг энг муҳимларини кўриб чиқамиз.

 

«Қоғоз» кўринишдаги меҳнат дафтарчалари ходимларга 2021 йилда қайтариб берилади

 

Эслатиб ўтамиз, республикамизда «Электрон меҳнат дафтарчаси» тизими жорий этилмоқда. 1.01.2019 йилдан бошлаб илк маротаба ишга кираётган ходимлар учун қоғоз кўринишдаги меҳнат дафтарчасини бериш тўхтатилади, меҳнат стажи ва ижтимоий суғурталаш бўйича бадаллар ҳисоби электрон тарзда юритила бошланади.   

 

Электрон меҳнат дафтарчаси қуйидаги маълумотларни ўз ичига олади:

  • ходимнинг паспорт маълумотлари;
  • СТИР ва жамғариб бориладиган пенсия ҳисоб рақами;
  • олинган касбий таълим шу жумладан ўқишни тугаллаганлиги тўғрисидаги маълумотнома (диплом) рақами;
  • ишга қабул қилинган санаси, меҳнат шартномани ўзгартириш ва тугатиш тўғрисидаги маълумотлар (иш жойи ва лавозими (касби) кўрсатилган ҳолда).

 

Электрон меҳнат дафтарчасидаги ёзувлар меҳнат стажи тўғрисидаги маълумотномалар билан тенглаштирилади. Бундан ташқари, ходим ҳар қандай вақтда солиқ инспекциясидан электрон меҳнат дафтарчасига киритилган барча маълумотларнинг қоғозда чоп этилган ва тасдиқланган нусхасини олиши мумкин.

 

Аммо ходимнинг илтимосномасига биноан унинг “қоғоз”даги меҳнат дафтарчасига ёзувлар 1.01.2021 йилгача киритилади (агар у 1.01.2018 йилгача берилган бўлса). Аммо 10.01.2021 йилдан кўп бўлмаган муддатда улар шахсий сақлаш учун эгасига топширилади.

 

Мувофиқ равишда, қуйидагилар ҳақиқий ҳисобланмайди:

  • 1.01.2019 йилдан кейин берилган қоғоз шаклдаги меҳнат дафтарчалари;
  • 1.01.2021 йилдан кейин қоғоздаги меҳнат дафтарчалари бланкларига киритилган қайдлар.

 

Муддатли меҳнат шартномаларини қачон тузиш мумкин

 

Қонун лойиҳасида муддатли меҳнат шартномалари мажбурий равишда қачон тузилиши ва томонларнинг келишувига биноан қандай ҳолатларда тузилишига аниқлик киритилган (қуйидаги жадвалга қаранг).

 

Муддатли меҳнат шартномаларини мажбурий тузиш

Томонларнинг келишувига биноан меҳнат шартномаларини тузиш

– табиий шароитларга биноан иш фақат маълум даврда (мавсумда) бажарилиши мумкин бўлган мавсумий ишларни бажариш учун;

– хорижга ишга йўналтирилаётган шахслар учун;

– илмий ходимлар, профессор-ўқитувчилар, педагогика соҳаси ва ишга танлов асосида қабул қилинган бошқа ходимлар билан;

– альтернатив хизматни ўташ учун;

– меҳнат фаолиятини берилган рухсатномага биноан Ўзбекистон ҳудудида амалга ошираётган хорижий фуқаролар билан;

– стажёрлик шаклида ишга қабул қилинаётган шахслар билан;

– корхона раҳбари, унинг ўринбосарлари, бош бухгалтери (унинг вазифаларини бажарувчи ходим), бунда корхонанинг мулк эгаси  ёки таъсис ҳужжатлари томонидан мазкур ходимлар ва бошқаларни ишга қабул қилишнинг аниқ муддат (давр)лари белгиланган бўлса.

– иш берувчилар — кичик тадбиркорлик субъектларига, якка тартибдаги тадбиркорларга ишга жойлашаётганлар билан 6 ойдан кам бўлмаган муддатга;

– пенсия ёшидаги пенсионерлар билан;

– ўриндошлик асосида ишга қабул қилинаётганлар билан;

– маданият ва санъат соҳасидаги ижодкор ходимлар билан;

– профессионал спортсменлар ва мураббийлар ва бошқалар билан.

 

 

Маълумот учун: ҳозирда муддатли меҳнат шартномалари МКнинг 76-моддасида кўзда тутилган ҳолатларда тузилади. 

 

Масофали ишда – электрон меҳнат шартномаси

 

Меҳнат масофали шаклда ташкил этилган тақдирда меҳнат шартномаси электрон матни файл шаклида PDF форматида ташкилот рўйхатдан ўтган сайтда томонларнинг электрон имзоси билан тасдиқланган ҳолда тузилади.

 

Эслатиб ўтамиз, масофали ишга жойлашишнинг айрим жиҳатлари ҳақида порталимизда яқинда эълон қилинган материаллардан бирида сўз юритилган эди.

 

Давлат хизматчилари учун – алоҳида иш тартиби

 

Давлат хизматчиларига муайян ҳолатларда кундалик ишнинг нормал давомийлигидан юқори бўлган алоҳида иш тартиби ўрнатилиши мумкин. Бу иш берувчининг ёзма ёки оғзаки фармойишига биноан ёки иш берувчини хабардор қилган ҳолда ходимнинг ўз ташаббусига мувофиқ амалга оширилади.

 

Маълумот учун: иш вақтининг 6 кунлик иш кунидаги нормал давомийлиги 7 соатдан, 5 кунлик иш кунида эса – 8 соатдан ошиши мумкин эмас.

 

Бунда ортиқча ишлаш иш вақтидан ташқари ишлаш ҳисобланмайди ва йиллик қўшимча таътил олиш билан компенсация қилинади. Бундай тартиб қуйидагиларга тааллуқли эмас:

  • 18 ёшдан кичик бўлганларга;
  • ҳомиладор аёллар ва 12 ёшгача фарзанди бўлган аёллар (16 ёшгача ногирон фарзанди бўлганлар);
  • 1- ва 2- гуруҳ ногиронлари;
  • ноқулай меҳнат шароитларидаги ишларда ва алоҳида тусга эга бўлган ишлардаги ходимлар.

 

Шунингдек, давлат хизматчиларига иш стажи учун йиллик қўшимча таътиллар бериш таклиф этилмоқда (ҳар бир тўлиқ 3 йил учун – 1 та иш куни, аммо умумий ҳисобда 5 кундан ошмаслиги керак).

 

Кичик корхонада қисқартиришлар ҳақида бир ой олдиндан хабар қилишади

 

Иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномасини тугатиш ҳақида огоҳлантириш муддатини қисқартиришни исташмоқда – кичик корхоналар ва давлат бошқаруви органлари МК 100-моддаси 2-қисмининг 1- ва 7-қисмлари (штатларни қисқартириш ёки корхонани тугатиш, шунингдек, ходимнинг пенсия ёшига етиши). Агар тузатишлар тасдиқланса, кўрсатилган ҳолатларда огоҳлантириш 1 ойдан кам бўлмаган муддатда йўналтирилади. Бошқа корхоналар ходимларини аввалгидек, 2 ойдан кам бўлмаган муддатда огоҳлантириш даркор.

 

Маълумот учун: бугун юқорида кўрсатилган асослар бўйича меҳнат шартномасини тугатиш ҳақидаги огоҳлантириш барча иш берувчилар томонидан 2 ойдан кам бўлмаган муддатда йўналтирилиши керак (МКнинг 102-моддаси 1-қисми 1-банди).  

 

Оммавий бўшатиш мезонлари киритилади

 

Ходимларни ишдан оммавий бўшатишнинг қуйидаги мезонларини ўрнатиш таклиф этилмоқда:

  • ходимлар сони 100 кишигача бўлганда – ходимларнинг ўртача  сонининг 10 %и;
  • 100 дан 200 кишигача – 5%;
  • 200 дан ортиқ киши – 3%.

 

Бунда маҳаллий меҳнат бўйича органда меҳнат шартномаси тугаганидан кейинги 10 кун ичида иш излаётган одам сифатида рўйхатдан ўтган ходимларга МК 67-моддаси доирасида учинчи ой учун ўртача ойлик иш ҳақи тўланмайди.

 

Бунинг ўрнига ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда касбий қайта таълим ёки малака оширишдан ўтаётган ходимларга (меҳнат бўйича маҳаллий орган йўлланмасига мувофиқ) стипендиялар тўланади.

 

Суткалик сменалар жорий этилади, иш вақтидан ташқари ишларга ходимнинг розилигисиз жалб этилади

 

Қонун лойиҳаси билан алоҳида ходимлар категорияси учун кундалик иш сменасини 24 соатгача давомийликда қилиш имконияти кўзда тутилган. Уларнинг рўйхатини Вазирлар Маҳкамаси алоҳида тасдиқлайди.

 

Маълумот учун: айни вақтда кундалик сменанинг давомийлиги ходимларнинг категориясидан қатъий назар 12 соатдан ошиши мумкин эмас.

 

Алоҳида ҳолатларда иш вақтидан ташқари ишларга ходимни розилигисиз жалб этилади:

  • ишлаб чиқаришда ҳалокатлар, авария ҳолатларининг олдини олиш, уларнинг оқибатлари ёки табиий офат оқибатларини дархол бартараф этиш, бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш, тез тиббий ёрдам  кўрсатиш учун;
  • сув билан таъминлаш, газ билан таъминлаш, иситиш, ёритиш, канализация, транспорт, алоқа бўйича зарур ишларни ишлаб чиқаришда – тўғри фаолият кўрсатишини издан чиқарувчи тасодифий ёки кутилмаган ҳолатларни бартараф этиш учун.

 

Оғир иш учун қўшимча ҳақ тўланади

 

Лойиҳа билан «меҳнатга ҳақ тўлаш», унинг таркибий қисмлари тушунчасига изоҳ берилган. Шунингдек, тариф сеткаси, тариф ставкалари (лавозим окладлари) ва тариф коэффициентлари кабиларни ўз ичига олган меҳнатга ҳақ тўлаш тариф тизими регламентланган.

 

Соғлиқ учун зарарли бўлган ва оғир шароитларда ишловчи ходимларга устама ҳақ тўлаш таклиф этилган. Бундай ишлар рўйхати ва бюджет ташкилотлари ҳамда давлат корхоналаридаги устама ҳақнинг аниқ қийматини Ҳукумат белгилайди, қолган ҳолатларда – корхонанинг маҳаллий ҳужжатлари.

 

Сайланган ходимлар қайтганида юқори лавозим берилади

 

Давлат органларидаги сайлов лавозимлари учун ишдан озод этилган ходимларга сайлов лавозими бўйича ваколатлари тугаганидан кейин  худди ўша корхонада сайланишдан олдин эгаллаб турганидан каттароқ бўлган лавозим тақдим этилади. У бўлмаган тақдирда бошқа корхонадаги тенглаштирилган иш (лавозим) таклиф этилади.

 

Ҳозирги вақтда порталда қонун лойиҳасининг тўлиқ бўлмаган матни жойлаштирилган. Киритилаётган бошқа ўзгаришлар ҳақида қўшимча равишда хабар берамиз.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Ленара Хикматова.

 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_