Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Давлат бюджети тўғрисидаги барча ахборот ҳамма учун очиқ бўлади

25.08.2018

Читать на русском языке

 

Президентнинг «Бюджет маълумотларининг очиқлигини ва бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори имзоланди. Ҳужжат ЎзАда жойлаштирилган.

 

Давлат бюджети: барча босқичлари очиқ ва тушунарли

 

Ҳужжат билан Давлат бюджетини шакллантириш ва ижро этишнинг янги тартиби жорий этилмоқда. Масалан, кейинги йилдан бошлаб бюджет маблағларини тақсимлашда фуқаролар иштирок эта бошлайдилар. Туманлар (шаҳарлар) бюджетлари қўшимча манбаларининг камида 10%и жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилади.

 

2020 йилдан бошлаб Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари ахборотлар батафсил баён этилган, илғор халқаро стандартларга мувофиқ тайёрланган қонун билан тасдиқланади. Эслатиб ўтамиз, айни пайтда параметрлар Президент қарори билан тасдиқланади.  

 

Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари, солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари лойиҳалари, шунингдек бюджетлар ижроси тўғрисидаги ҳисоботлар Қонунчилик палатасига тақдим этилишидан олдин мажбурий жамоатчилик муҳокамасига қўйилади. Лойиҳалар ҳамда ҳисоботлар билан бирга Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқиладиган «Фуқаролар учун бюджет» ахборот нашри ҳам эълон қилинади.

 

Ҳисоб палатасининг бюджетлар, солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари лойиҳалари, шунингдек уларнинг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисобот юзасидан ташқи аудит ва баҳолаш натижалари бўйича хулосалари мажбурий эълон қилинади.

 

«Очиқ бюджет» портали ишга туширилади

 

Бу юқорида баён этилган принциплар ва қоидалар бажарилишини таъминлашда ёрдам беради. Айни 2019 йилдан фаолият юрита бошлайдиган янги порталда бюджетларнинг лойиҳалари, улар ижроси тўғрисидаги ҳисоботлар ва Ҳисоб палатасининг хулосалари эълон қилинади. Жамоатчилик фикрини шакллантириш учун қўшимча манбалар ҳисобидан молиялаштирилиш таклиф этилаётган тадбирлар тўғрисидаги ахборот ҳам шу ернинг ўзида жойлаштирилади.  

 

Умуман олганда у фуқаролар билан қайта алоқани ташкил этиш воситасига айланиши, бюджет қонунчилигини бузиш ҳолатлари тўғрисида хабардор қилиш
ва бюджет жараёнини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш имкониятини бериши лозим.

 

Парламентга бюджетлар, солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари лойиҳалари, шунингдек уларнинг ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни кўриб чиқишда фуқароларнинг портал орқали келиб тушган фикр ва таклифларини таҳлил қилиш тавсия этилди.

 

Олег Заманов.





 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_