Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Мувофиқликни баҳолаш соҳасидаги малака ошириш даврийлиги қисқартирилди

20.09.2018

Читать на русском языке

 

«Ўзстандарт» агентлиги томонидан 2018 йил 27 августда O‘z DSt  36.0628:2013 «Стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш ва сифат менежменти тизими соҳалари ҳамда ўзаро боғлиқ соҳаларда раҳбар ходимлар ва мутахассислар малакасини оширишга қўйиладиган давлат талаблари» давлат стандартига ўзгартиришлар киритилди.

 

Шу муносабат билан «Ўзстандарт» агентлиги томонидан стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш, шунингдек ўзаро боғлиқ соҳалардаги мутахассисларнинг Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш илмий-тадқиқот институтининг Малака ошириш марказида ҳар 3 йилда ўқишлари талаб этилиши маълум қилинди. Илгари бу муддат 5 йилни ташкил қилар эди.  

 

Ўзгаришлар «Ўзстандарт» агентлигининг ҳудудий бўлинмалари, шунингдек мулкчилик шаклидан қатъи назар синов лабораториялари ва сертификатлаш органлари ходимларига ҳам дахлдор.

 

Таҳририятдан: Мувофиқликни баҳолаш органларини ва метрологик хизматларни аккредитация қилиш ҳамда инспекция назоратидан ўтказиш тартиби тўғрисида низомга мувофиқ ходимлар малакасини ошириш аккредитация органи томонидан амалга ошириладиган инспекция назоратининг предмети ҳисобланади.

 

Бунда «Ўзстандарт» агентлигининг мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитация қилиш ва инспекция назорати бўйича вазифалари, синов ва калибрлаш лабораториялари Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Аккредитация марказига ўтказилди  (30.03.2018 йилдаги ПҚ–3643-сон қарорга, шунингдек шарҳга қаранг).



 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_