Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлишида хорижлик маслаҳатчи кўмак беради

04.10.2018

Читать на русском языке


Ташқи савдо вазирлигида Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш масалалари бўйича вазир маслаҳатчиси лавозими жорий қилинди.

 

Вазирлик сайтида берилган ахборотга кўра, маслаҳатчи фаолиятининг асосий йўналишлари белгиланган:

  • ЖСТ котибиятига тақдим этиш мақсадида республиканинг ташқи савдо тартибини таърифловчи асосий ҳужжатни (Меморандум) тайёрлашда амалий кўмаклашиш;
  • ЖСТ битимлари қоидаларига мувофиқ республиканинг миллий қонунчилигига ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифларни тайёрлаш;
  • халқаро экспертнинг яқинда ЖСТга қўшилган бошқа мамлакатларидаги тажрибаси асосида республиканинг халқаро конвенциялар ва шартномаларга қўшилиши бўйича таклифларни тайёрлаш;
  • Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш жараёнида музокаралар ўтказиш бўйича таклифларни тайёрлаш, хусусан, учрашувлар ва музокаралар ўтказиш масалалари бўйича музокара гуруҳи аъзолари билан давра суҳбатлари ва мавзуга оид учрашувларни ўтказиш;
  • ЖСТга аъзо бўлиш юзасидан савдо музокараларини ўтказиш тактика ва стратегияси бўйича семинарлар ва давра суҳбатларини ўтказиш.

 

Мазкур лавозимга халқаро савдо ҳуқуқи соҳасидаги эксперт Йован Йекич тайинланди. У халқаро тижорий ҳуқуқ, интеллектуал мулк ҳимояси, божхона қоида ва тартиботлари, савдо сиёсатини тартибга солиш, савдо ва инвестицион сиёсат соҳаларида 35 йилдан ортиқ тажрибага эга. 2001–2017 йилларда Озарбайжон, Тожикистон, шунингдек Сербия ва Черногория ҳукуматларига ЖСТга аъзо бўлиш масалалари бўйича консультатив кўмак берган. Эксперт Женевадаги ЖСТ Котибияти вакиллари ва ташкилотнинг бошқа аъзолари музокара гуруҳлари билан конструктив ва функционал алоқада бўлади.


 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_