Ушбу ҳужжатлар солиқ органлари томонидан солиқ тўловчилар учун ер солиғи ва ягона ер солиғи суммаларини ҳисоблаб чиқариш бўйича сервис хизматлари ишга туширилиши учун зарур.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 1 январдан давлат солиқ хизмати органлари хизмат кўрсатиш, савдо ва умумий овқатланиш соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари учун ягона солиқ тўловини, ягона ер солиғини, юридик шахслардан ер солиғини, шунингдек, банк айланмалари ҳақидаги маълумотлар, шунингдек, бошқа ташқи манбалар асосида декларация қилинадиган даромадлар бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисоблаш тарзида солиқ тўловчиларга сервис хизматлари кўрсатади ҳамда ҳисобланган солиқлар суммаси ҳақида солиқ тўловчининг «шахсий кабинети» орқали хабарнома юборади (26.06.2018 йилдаги ПҚ–3802-сон қарорнинг 2-бандига қаранг).
Декларациялар, ҳисоб-китоблар ва хабарномалар шаклларининг ишлаб чиқилган лойиҳалари юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ва ягона ер солиғини тўлаш учун мўлжалланган.
Бланкаларни (давлат тилидаги) ҳавола орқали юклаб олиш мумкин. Уларни такомиллаштиришга доир таклифлар эса kamol.irgashev@soliq.uz электрон почта орқали қабул қилинади. Маълумот учун телефонлар: (71) 244-97-35, (71) 244-98-78, (77), 244-98-23, (71) 244-97-41.