Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

2019 йил 1 январдан божхона йиғимлари: мақбуллаштиришнинг навбатдаги варианти

11.12.2018

Читать на русском языке

ҚҲТБТ порталида кейинги йил бошидан жорий этилиши режалаштирилаётган божхона йиғимларининг янги ставкалари берилди.

 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилда божхона йиғимларининг турларини қисқартирган (амалдаги 16 тадан 3 тагача) ва ставкалар миқдорини ўзгартирган ҳолда уларни мақбуллаштиришнинг бир нечта варианти таклиф этилган эди (бу ерга ва бу ерга қаранг). Бироқ уларнинг биронтаси тасдиқланмади.

 

Божхона йиғимлари ставкаларининг навбатдаги таҳрири 5 та позицияни ўз ичига олади. У қуйидаги кўринишга эга:

 

Т/р

Божхона йиғими тури

Йиғим ставкаси ЭКИҲда

Қуйидагиларни божхонада расмийлаштирганлик учун*:

а) божхона қиймати экв. қуйидаги миқдорни ташкил этадиган товарларни БЮДни тақдим этиш йўли билан тегишли божхона режимларида («экспорт», «божхона ҳудудида қайта ишлаш» ва «божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш» божхона режимлари бундан мустасно): 

10 000 АҚШ долларигача

1

10 001 дан 20 000 АҚШ долларигача

2

20 001 дан 40 000 АҚШ долларигача

3,5

40 001 дан 60 000 АҚШ долларигача

5

60 001 дан 80 000 АҚШ долларигача

6,5

80 001 дан 100 000 АҚШ долларигача

8,5

100 001 дан 200 000 АҚШ долларигача

15,5

200 001 дан 300 000 АҚШ долларигача

24

300 001 дан 500 000 АҚШ долларигача

39

500 001 дан 750 000 АҚШ долларигача

56

750 001 дан 1 000 000 АҚШ долларигача

79

1 000 001 АҚШ доллари ва ундан ортиқ

115

б) божхона қиймати экв. қуйидаги миқдорни ташкил этадиган товарларни дастлабки декларациялашда БЮДни тақдим этиш йўли билан («экспорт», «божхона ҳудудида қайта ишлаш» ва «божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш» божхона режимлари бундан мустасно) **

10 000 АҚШ долларигача

0,5

10 001 дан 20 000 АҚШ долларигача

1

20 001 дан 40 000 АҚШ долларигача

3

40 001 дан 60 000 АҚШ долларигача

4

60 001 дан 80 000 АҚШ долларигача

6

80 001 дан 100 000 АҚШ долларигача

8

100 001 дан 200 000 АҚШ долларигача

14,5

200 001 дан 300 000 АҚШ долларигача

23

300 001 дан 500 000 АҚШ долларигача

38

500 001 дан 750 000 АҚШ долларигача

55

750 001 дан 1 000 000 АҚШ долларигача

78

1 000 001 АҚШ доллари ва ундан ортиқ

114

в) «экспорт», «божхона ҳудудида қайта ишлаш» ва «божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш» божхона режимларида БЮДни

0,5

г) ходим томонидан товарни белгиланган жойдан ташқарида ва (ёки) божхона органларининг иш вақтидан (18.00 – 9.00) ташқари вақтда, дам олиш, байрам кунлари, битта ходимнинг бир соатлик иши ҳисобидан, «экспорт» божхона режими бундан мустасно

0,5

д) юридик шахслар томонидан БЮДни тақдим этиш йўли билан олиб келинаётган нақд чет эл валютасини

2

Эгаси божхона органи бўлган товарларни божхона омборида сақлаганлик учун***:

дастлабки 10 сутка мобайнида (тўлиқ, тўлиқ бўлмаган)

1 тонна учун ЭКИҲнинг 4%и

ҳар бир кейинги суткалар учун (тўлиқ, тўлиқ бўлмаган)

1 тонна учун ЭКИҲнинг 5%и

Товарларни таснифлаш бўйича дастлабки қарор қабул қилганлик учун****

2

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида битта автотранспорт воситасини божхона томонидан қуйидаги масофаларга кузатиб борганлик учун: 

200 км гача

2

200 км дан ортиқ

5

Автотранспорт воситасини бир календарь йил мобайнида 90 календарь кундан ортиқ муддатга вақтинчалик олиб кирганлик учун

қайтиб олиб чиқиш муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун транспорт воситаси двигатели ҳажмининг бир куб см учун ЭКИҲнинг 0,05%и миқдорида*****

* Товарларни «давлат фойдасига воз кечиш», «йўқ қилиш», «вақтинча сақлаш», «божхона транзити» режимларида божхонада расмийлаштирганлик учун йиғимлар ундирилмайди. 

** Товарларни дастлабки декларациялаш йўли билан расмийлаштиришда божхона расмийлаштируви учун йиғим бир марта, фақат дастлабки декларациялаш пайтида ундирилади.

*** Суднинг ҳал қилув қарорига кўра давлат даромадига ўтказилган ёки йўқ қилиш мақсадида товарларни сақлаганлик учун йиғим ундирилмайди.

**** Товарларни таснифлаш бўйича дастлабки қарор бекор қилинганда, ўзгартирилганда ёки чақириб олинганда уни қабул қилганлик учун тўлов қайтарилмайди.

 

***** Ҳисобланган йиғимларнинг умумий суммаси транспорт воситаси «эркин муомалага чиқариш» божхона режимига жойлаштирилганда тўланиши лозим бўлган божхона тўловлари суммасидан ошмаслиги керак.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.      

 

Ленара Хикматова.



В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_