Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Рецепт бўйича бериладиган дориларни рецептсиз сотганлик учун – жарима

23.01.2019

Читать на русском языке

 

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 178-моддаси еттинчи қисмига тегишли тузатишларни киритиш таклиф қилинмоқда. Қонун лойиҳаси муҳокама қилиш учун ҚҲТБТ порталида жойлаштирилган.

 

Ушбу норма диспозициясига яна иккита ҳуқуқбузарликни киритиш таклиф қилинмоқда:

  • рецепт бўйича бериладиган дори воситаларини беморга рецепт расмийлаштирмай тайинлаганлик;
  • рецепт бўйича бериладиган дори воситаларини дорихоналарда рецептсиз сотганлик.

 

Тегишинча, бу фуқароларга – ЭКИҲнинг 1 бараваридан 3 бараваригача, мансабдор шахсларга эса ЭКИҲнинг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

 

Эслатиб ўтамиз, Рецептсиз бериладиган дори воситалари рўйхати мавжуд. Рўйхат Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ҳар йили янгилаб борилади (12.11.2018 йилда 3087-сон билан рўйхатдан ўтказилган ҳужжатга қаранг). Айни пайтда унда 188 та монопрепарат ва 1085 та мажмуавий препарат бор. Ушбу рўйхатда қайд этилмаган барча дори воситаларини дорихоналар фақат рецепт (фармацевтика соҳасида маълумотга эга бўлган мутахассисга доривор препаратни тайёрлаш ва (ёки) бериш ҳамда уни қўллаш усули ҳақида шифокор берган ёзма кўрсатма, таҳр.) бўйича сотишлари керак.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Олег Заманов.