Маиший истеъмолчилар сирасига кирмайдиган истеъмолчилар энергия ташувчилар учун «50/50» тизими бўйича – ярмини олдиндан, ярмини ой охиригача тўлаш ҳуқуқига эга бўлдилар. 29.05.2017 йилдаги ПФ–5059-сон Фармонга ўзгартиришлар киритилди.
Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг 1 июлидан бошлаб маиший истеъмолчилар ҳар ойнинг 10-санасига қадар ҳақиқатда истеъмол қилинган газ ва электр энергияси ҳажмлари учун, қолган абонентлар эса олдиндан тўлиқ ҳақ тўлаш асосида ҳисоб-китоб қилишлари шарт. Мажбуриятлар муддатида бажарилмаган ҳолларда электр ва газ тақсимлаш тармоқларидан тўлиқ узиб қўйишлари мумкин.
Энди хўжалик юритувчи субъектлар олдиндан тўловни тўлиқ ёки қисман тўлашлари мумкин. «50/50» тизимига ўтиш учун электр таъминоти ташкилотини бу ҳақда огоҳлантиришнинг ўзи кифоя.
Бу – муҳим! Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари ва Табиий газдан фойдаланиш қоидаларига ҳали ўзгартиришлар киритилмади. Шу сабабли ушбу шарҳ эълон қилинган пайтда (06.02.2019 йил) мурожаатнома-огоҳлантириш қандай шаклда ва қанча муддатда тақдим этилиши маълум эмас. Қонунчиликка аниқлаштиришлар киритилишини кутиш лозим.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 5.02.2019 йилдан кучга кирди.
Самир Латипов.