Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Халқаро рейтинглар билан ишлашни мувофиқлаштириш билан молия вазири ўринбосари шуғулланади

12.03.2019

Читать на русском языке

Махсус комиссия, шунингдек Молия вазирлиги тузилмасига киритилган молия вазири ўринбосари ва бошқарма халқаро майдонда Ўзбекистоннинг мавқеини юксалтириш билан шуғулланади. Президентнинг 7.03.2019 йилдаги ПФ–5687-сон Фармонида шу назарда тутилган.   

 

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 21.09.2018 йилдаги ПФ–5544-сон Фармони билан Ўзбекистон Республикасини 2030 йилгача инновацион ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари тасдиқланган.

 

Мутасадди вазирлик ва идораларнинг биринчи раҳбарлари тегишли халқаро рейтинг ва индекслар бўйича белгиланган мақсадли кўрсаткичларга эришишда шахсан масъул этиб белгиланди. 2019 йил 1 сентябргача амалга ошириладиган чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилади.

 

Янги ташкил этилган комиссия ва бошқарма, шунингдек молия вазири ўринбосари ушбу чора-тадбирларни тизимли мувофиқлаштириш билан шуғулланади. Уларнинг ушбу йўналишдаги функция ва мажбуриятлари қуйидагича тақсимланган:

 

Устувор халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлашни мувофиқлаштириш бўйича комиссия (бундан кейин – Комиссия)

Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бўйича молия вазири ўринбосари

Молия вазирлигининг Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бошқармаси (Комиссия ишчи органи)

  • ҳар ойда камида бир маротаба йиғилади;
  • мутасадди вазирлик ва идоралар томонидан мақсадли кўрсаткичларга эришиш учун устувор йўналишларни белгилаб беради ва амалга оширилаётган ишларни мувофиқлаштириб боради;
  • тегишли қарорлар қабул қилади ва уларнинг ижроси вазирлик ҳамда идоралар томонидан сифатли ва тўлиқ бажарилишини таъминлайди, шунингдек уларнинг ойлик ҳисоботларини эшитади;
  • Президентга амалга оширилган ишлар юзасидан ҳар ойда камида бир маротаба ҳисобот тақдим этади.

 

  • халқаро рейтинг ва индексларда Ўзбекистоннинг ўрнини яхшилаш борасида мутасадди вазирлик ва идораларнинг мувофиқлаштирилган ўзаро ҳамкорлигини, уларга юклатилган вазифаларни самарали ва сифатли бажариш учун услубий ва консультатив ёрдам кўрсатишни таъминлайди;
  • Вазирлар Маҳкамасининг йиғилишларида, шу жумладан Раёсат мажлисларида, мутасадди вазирлик ва идоралар томонидан халқаро рейтинг ва индексларда Ўзбекистоннинг ўрнини яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишлар аҳволини танқидий кўриб чиқиш бўйича таклифлар беради.

 

  • мутасадди вазирлик ва идоралардан зарур бўлган маълумотларни сўраб олади, амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг натижадорлиги юзасидан ахборот-таҳлилий материаллар тайёрлайди ва Комиссияга тақдим қилади;
  • халқаро рейтинг ва индексларни эълон қилувчи ташкилотлар, рейтинг агентликлари, маҳаллий ҳамда халқаро эксперт, консультант ва мутахассислар билан тўғридан-тўғри ишлайди, шу жумладан уларни республикага таклиф қилади ва олиб борилаётган ислоҳотлар кўлами билан яқиндан таништиради, чет элда соҳага оид тадбирларда мутахассислар иштирокини, давра суҳбатлари, халқаро форум ва конференцияларни ташкиллаштириб боради;
  • Президент Администрациясининг Халқаро рейтинглар билан ишлаш ва «Электрон ҳукумат» тизимини жорий этиш ишларини мувофиқлаштириш шуъбаси билан устувор халқаро рейтинг ва индексларда Ўзбекистоннинг ўрнини яхшилаш учун комплекс чора-тадбирларни белгилаш юзасидан яқиндан ҳамкорлик қилади;
  • тегишли таклифларни ишлаб чиқади ҳамда уларни кўриб чиқиш учун Комиссияга киритади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 8.03.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Гаевой.