Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств Как оформить дефекты основных средств

Хусусий клиникалардаги психиатрлар кабинетлари қандай жиҳозланади

09.04.2019

Читать на русском языке

Соғлиқни сақлаш вазирининг 5.04.2019 йилдаги 2905-3-сон буйруғи билан «психиатрия» ва «тиббий буюмлар ва ускуналар стерилизацияси» ихтисослик турларини амалга ошириш учун зарур бўлган тиббий асбоб-ускуналарга энг кам талаблар тасдиқланди.

 

Улар жорий йилнинг 6 июлидан кучга киради.

 

Эслатиб ўтамиз, Тиббий ихтисослашувнинг тегишли турини амалга ошириш учун зарур бўлган моддий-техник база, асбоб-ускуналар ва бошқа техник воситалар, шу жумладан тиббий техникага энг кам талаблар лицензия асосида ишлайдиган барча тиббиёт ташкилотлари учун мажбурий.

 

2019 йил 1 майдан хусусий тиббиёт клиникаларига айрим руҳий ҳолат бузилишларини (уларнинг рўйхати – бу ерда) ташхис қилиш ва даволашга рухсат этилганлиги сабабли психиатрия ёрдами кўрсатиш чоғида мавжуд бўлиши зарур бўлган тиббий буюмлар ва асбоб-ускуналар рўйхати жорий этилди. 

 

Қабул қилинган ҳужжатда руҳий касалликлар юзасидан маслаҳат берувчи, уларни диагностика қилувчи ва консерватив усулда даволовчи амбулатор ва стационар типдаги тиббиёт клиникаларида айнан нималар бўлиши кераклиги (қуйидаги жадвалга қаранг) белгиланган.

 

Амбулатор клиникалардаги тиббий буюмлар ва асбоб-ускуналар рўйхати

Стационар клиникалардаги тиббий буюмлар ва асбоб-ускуналар рўйхати

1) тиббиёт асбоб-ускуналари учун стол;

2) врач учун иш столи;

3) стуллар;

4) кушетка;

5) муолажа ўтказиладиган хоналарда стационар ҳолатдаги бактериоцид лампа;

6) тонометр ва фонендоскоп;

7) неврология болғачаси;

8) тиббиёт термометри.

 

1) стерил тиббиёт асбоб-ускуналари учун стол (камида 2 дона);

2) врач учун иш столи;

3) ҳамширалар пости учун стол;

4) стуллар;

5) кушетка;

6) каравотлар;

7) муолажа ўтказиладиган хонада стационар ҳолатдаги бактериоцид лампа;

8) палаталар учун кўчма бактериоцид лампа;

9) суюқликларни томчилатиб қуйишга мўлжалланган штатив (камида 2 дона);

10) тонометр ва фонендоскоп;

11) неврология болғачаси;

12) тиббиёт термометри.

 

Тиббий буюм ва ускуналар стерилизацияси бўйича фаолият – аутсорсингга

 

Энди хусусий тиббиёт ташкилотлари ҳам ушбу ихтисослик турини амалга ошира оладилар. Бунга Президентнинг 29.12.2017 йилдаги ПҚ–3450-сон қарори асос бўлди, унда айрим ёрдамчи хизмат турларини ДХШ асосида соғлиқни сақлашнинг хусусий секторига ўтказиш назарда тутилган. 

 

Шу тариқа, соғлиқни сақлаш вазирининг 5.04.2019 йилда 2908-2-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи (худди шу санадан кучга кирди, таҳр.) билан Тиббий фаолият амалга ошириладиган тиббий ихтисосликлар турлари номенклатурасига («Тор ихтисосликлар турлари» бўлими «Тиббий-профилактика иши йўналиши» боби) тегишли қўшимча киритилди.

 

Юқорида кўрсатилган 2905-3-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруқда эса стерилизация ташкилотларида бўлиши зарур бўлган асбоб-ускуналарга энг кам талаблар белгиланди. Рўйхат 13 та номланишни ўз ичига олган.

 

Ҳужжатлар Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган.

  

Ленара Хикматова.