Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожет ли иностранное юрлицо торговать на местных маркетплейсах без регистрации в Узбекистане Что делать, если при выставлении ЭСФ возникает ошибка «Покупатель не является вашим клиентом» Как учесть передачу материалов по договору займа Как предприятиям оптовой и розничной торговли работать с маркированными прохладительными напитками

«GM Uzbekistan» автомобиллари маҳаллий шиналар билан бутланади

26.04.2019

Читать на русском языке


Ҳукумат «Биринчи резинотехника заводи» МЧЖни ягона етказиб берувчи сифатида тан олди. Энди бюджет ва корпоратив буюртмачилар тўғридан-тўғри шартномалар тузган ҳолда, корхона маҳсулотларининг харидини амалга оширишга ҳақлидирлар.

 

Вазирлар Маҳкамасининг 24.04.2019 йилдаги 350-сон қарори билан «Биринчи резинотехника заводи» МЧЖ фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тасдиқланди.

 

"Ангрен" ЭИЗда жойлашган корхона қишлоқ хўжалиги ва автомобиль шиналарининг ягона етказиб берувчиси этиб белгиланди.

 

Эслатиб ўтамиз, “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуннинг 67-моддаси биринчи қисмига биноан давлат буюртмачилари «Биринчи резинотехника заводи» МЧЖдан ушбу маҳсулот харидининг рақобатли тартиб-таомилини ўтказмасдан тўғридан-тўғри шартномалар орқали амалга оширишлари мумкин. Шу билан бирга,  давлат буюртмачиси товарлар (ишлар, хизматлар) харидини фақат ягона етказиб берувчида амалга оширишга мажбур эмас. Бошқа потенциал етказиб берувчилар иштирокида хариднинг рақобатли тартиб-таомилини ўтказиш тақиқланмаган.

 

«Биринчи резинотехника заводи» МЧЖни ривожлантириш чора-тадбирлари орасида - 2020 йилга келиб “Женерал моторс” (Ўзбекистон) АЖ автомобилларини 493,3 минг дона маҳаллий шиналар билан бирламчи бутлашни таъминлаш. Яъни, қарийб 123 минг автомобиль ҳар йили Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган шиналар билан чиқарилади. Бу 2019 йил учун режалаштирилган ишлаб чиқариш ҳажмининг қарийб 49,2%идир.

 

Республика бўйича «Биринчи резинотехника заводи» МЧЖ шиналари 78 та автосалон ва 35 та фирма дўконларида ҳам сотилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 25.04.2019 йилдан кучга кирди.

 

Самир Латипов.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах