Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Маҳаллий маҳсулотлар сифатини оширишга доир ишлар такомиллаштирилмоқда

26.04.2019

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 24.04.2019 йилдаги 348-сон қарори билан стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соҳасини яхшилашга йўналтирилган бир қатор чора-тадбирлар белгиланган.

 

Ҳужжат билан жорий этилаётган тартибга кўра:

  • Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг мувофиқлигини декларациялаш йўли билан тасдиқлаш ҳуқуқи берилган тадбиркорлик субъектлари календарь йил якунида ишлаб чиқарилган декларацияланган маҳсулотлар реализацияси бўйича мувофиқлик белгисидан фойдаланганлик учун бир марталик тўловни амалга оширади;
  • МДҲ мамлакатларининг «Маҳсулотлар ва хизматлар сифати соҳасидаги хизматлари учун» мукофоти лауреатлари бўлган маҳаллий корхоналар номзод маҳсулот бўйича мувофиқлик сертификати амал қилиш муддатида мувофиқлик белгисидан фойдаланганлик учун бир марталик тўловдан озод зтилади.

 

Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя қилинишини таъминлаш департаменти (12.12.2018 йилдаги ПҚ–4059-сон қарорга қаранг, бундан кейин – Департамент) тугатиладиган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар стандартлаштириш ва метрология бошқармаларининг 2018 йил 12 декабрга қадар имзоланган шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.

 

«Ўзстандарт» агентлиги ҳузуридаги Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштиришни ривожлантириш махсус жамғармаси (ВМнинг 3.10.2002 йилдаги 342-сон қарорига қаранг) учун қўшимча харажатлар моддалари назарда тутилган. «Ўзстандарт» агентлиги фаолиятини молиялаштиришдан ташқари, унинг маблағлари қуйидагиларга ҳам йўналтирилади:  

  • инсонлар ҳаёти, саломатлиги, юридик ва жисмоний шахслар мол-мулки, атроф-муҳит учун хавфли ва сифатсиз бўлган маҳсулотларни олиб кириш, ишлаб чиқариш ва сотиш хавфи мониторингини амалга оширишга, шунингдек ички бозорда муомалада бўлган товарлар мувофиқлигини баҳолашга (батафсил қаранг);
  • «Ўзстандарт» aгентлигининг марказий аппарати ва Департамент ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий қўллаб-қувватлашга;
  • техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш учун вазирликлар, идоралар техник қўмиталари ва хўжалик субъектлари мутахассисларини, етакчи лойиҳа институтларининг, илмий ва таълим муассасаларининг мутахассисларини жалб қилиш, шунингдек консультант сифатида жалб этиладиган юқори малакали хорижий мутахассислар харажатларини қоплашга;
  • экспортбоп маҳсулотлар учун республикада халқаро, давлатлараро, минтақавий стандартлар ва хорижий мамлакатлар стандартларини сотиб олиш ва қабул қилишга;
  • бўш турган маблағларни тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришга, шунингдек «Ўзстандарт» агентлигига юкланган вазифалар ва функцияларга мувофиқ амалга ошириладиган бошқа тадбирларни молиялаштиришга.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги тўғрисидаги низом;
  • Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ҳузуридаги Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя қилинишини таъминлаш деиартаменти тўғрисидаги низом;
  • Синов лабораторияларини ташкил этиш ва уларнинг фаолият кўрсатиш соҳасида давлат-хусусий шериклик тўғисидаги низом;
  • Инсонлар ҳаёти, саломатлиги, юридик ва жисмоний шахслар мол-мулки, атроф-муҳит учун хавфли ва сифатсиз бўлган маҳсулотларни олиб кириш, ишлаб чиқариш ва сотиш хавфи мониторингини юритиш тартиби тўғрисидаги низом (шарҳга қаранг).

 

Қарор билан маҳаллий маҳсулотлар сифатини яхшилаш ва ошириш, уларни ишлаб чиқарувчилар ва аҳоли ўртасида оммалаштириш ишларини фаоллаштиришга қаратилган «Ўзбекистоннинг энг яхши товари» танловини таъсис этиш вазифаси ҳам топширилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 25.04.2019 йилдан кучга кирди.

 

Константин Мосин.