Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Ипотекани қайта молиялаштириш компанияси ва Молия вазирлигида янги бошқарма ташкил этилди

14.05.2019

Читать на русском языке

 

Бу Президентнинг 2019 йил 13 майдаги Фармонида назарда тутилган.

 

Ипотекани қайта молиялаштириш компанияси ташкил этилмоқда. У бошланғич устав капитали миқдори 25 млрд сўм бўлган акциядорлик жамиятидир. Компанияни Молия вазирлиги таъсис этмоқда, бироқ тижорат банклари ва бошқа юридик шахслар ҳам ихтиёрий равишда таъсисчилар бўлиши мумкин.

 

Компания маблағларни жалб қилиш ва кейинчалик уларни ипотека кредитларини қайта молиялаштиришга йўналтириш билан шуғулланади. Алгоритм қуйидагича:

  • компания акциядорлар маблағларини ҳамда қарз маблағларини, шунингдек, қимматли қоғозлар чиқариш орқали маҳаллий ва халқаро капитал бозорларидаги узоқ муддатли ресурс маблағларни жалб этади;
  • компания жалб қилинган маблағларни компания томонидан ўрнатиладиган малакавий талабларга мос келувчи тижорат банкларига кредит ресурсларини ажратиш йўли билан қайта молиялаштиради;
  • банклар компания томонидан белгиланган шартларда қарз олувчиларга ипотека кредитларини тақдим этади;
  • банклар ипотека кредитлари, ипотека шартномалари бўйича талаб ҳуқуқларидан ёки гаров хатлари бўйича ҳуқуқлардан компания фойдасига воз кечади;
  • компания банклар билан ҳуқуқлари аввал компанияга ўтказиб берилган ипотека кредитига хизмат кўрсатиш шартномасини ёки гаров хатларини ишончли бошқарувга бериш шартномасини тузади;
  • банклар қарз олувчилар ва ипотека берувчилар томонидан кредит шартномалари ва ипотека шартномаларининг компания фойдасига лозим даражада бажарилишини таъминлайди.

 

Марказий банк ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари фаолиятини назорат қилиш ва тартибга солиш соҳасида ваколатли давлат органи этиб белгиланди.

 

Молия вазирлиги тузилмасида эса Арзон уй-жойлар қуриш давлат мақсадли дастурларини мувофиқлаштириш ва молия бозори воситаларини ривожлантириш бошқармаси ташкил этилди. Унинг асосий вазифалари:

  • мақсадли дастурлар ижроси самарадорлигини таҳлил қилиш ва мониторингида иштирок этиш, улар бўйича ягона маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш;
  • мақсадли дастурларни амалга ошириш тадбирларини молиялаштиришни таъминлаш, ипотека кредити бозорини ривожлантиришга халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари маблағларини жалб этишда иштирок этиш;
  • молиявий институтлар билан ҳамкорликда қимматли қоғозларни ва молиявий воситаларни тартибга солиш соҳасида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича, шу жумладан, илғор жаҳон тажрибасини ва корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини инобатга олган ҳолда таклифлар тайёрлаш;
  • мақсадли дастурларни амалга ошириш доирасида олиб борилаётган чора-тадбирлар, белгиланган тартиб-таомиллар ва қўлланилаётган механизмлар тўғрисида жамоатчиликни кенг хабардор қилишни ташкил этиш.

 

Олег Заманов.