Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Бизнес-омбудсман аппаратининг штати кенгайтирилади

16.07.2019

Читать на русском языке

 

Президент ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари қабул қилинди (ВМнинг 14.07.2019 йилдаги 584-сон қарорига қаранг).

 

Молия вазирлиги бизнес-омбудсман аппаратига:

  • 2019 йилда хизмат автомобиллари, идора мебели, компьютер техникаси, ташкилий техника, бошқа товар-моддий бойликлар ва хизматларни жорий сақлаш ва сотиб олиш учун Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан 1,7 млрд сўм маблағ ажратади. 2020 йилдан бошлаб ҳар йили Давлат бюджети параметрларида аппаратини жорий сақлашга маблағлар назарда тутади;
  • навбатчи транспорт сифатида фойдаланиш учун 2 та енгил хизмат автомобилини сақлаш учун қўшимча лимит ажратади;
  • техник ва хизмат кўрсатувчи ходимларнинг қўшимча штат бирликларини ажратади.

 

Аппаратнинг бухгалтери ва моддий бухгалтери (кассир) меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари бўйича Президент Администрацияси бош бухгалтери ва унинг ўринбосарига,  техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлари ПА Транспорт бўлимининг хизматчилари ва ҳайдовчиларига тенглаштирилди.

 

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги бизнес-омбудсманга илгари берилган Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизими такомиллаштирилиши ва унинг узлуксиз ишлаши қўллаб-қувватланишини таъминлайди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 15.07.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.