Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак скорректировать зачет НДС на основании статьи 270 Налогового кодекса Как сформировать прочие затраты производственного характера Как разработать график документооборота по экспортной сделке

Банк мижозларига – янада кўпроқ ҳуқуқ ва имкониятлар

18.07.2019

Читать на русском языке

Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисида низомга тузатишлар 2019 йил 16 октябрдан кучга киради (рўйхат рақами 3030-1, 15.07.2019 йил).

 

Ҳужжат банклар мижозларининг ҳуқуқларини сезиларли даражада кенгайтиради, шунингдек банк хизмати кўрсатиш механизмининг айрим жиҳатларига аниқлик киритади.

 

Банк хизматлари кўрсатиш шартномаси: ўзингиз билан оласиз – танишасиз – имзолайсиз

 

Шахс банк хизматлари кўрсатиш тўғрисидаги шартномани имзолагунга қадар ундаги шартлар билан танишиш учун ўзи билан олиб кетишга ҳақли. Бунда  банкларга бу ҳуқуқ тўғрисида мижозларни хабардор қилиш мажбурияти юкланади. Қоида барча банк хизматларига нисбатан қўлланади: кредит, депозит, банк ҳисобварағига хизмат кўрсатиш, лизинг, банк карталари ва бошқалар.

 

Расмийлаштирилган шартнома нусхаси имзоланган кунда мижозга ёки унинг ваколатли вакилига тақдим этилиши керак.

 

Ахборот варақаси кредит шартларини танлашда ёрдам беради

 

Мазкур хизмат бўлғуси кредит олувчи турли банклар томонидан таклиф этилаётган турли-туман кредит шартларида саросимага тушмай, солиштириш йўли билан ўзи учун энг мақбул вариантни ташлаши учун мўлжалланган.  Банк ходими мижоз кредит расмийлаштириш хусусида мурожаат қилганда у билан бирга белгиланган шаклдаги ахборот варақасини тўлдириши шарт. Унда қуйидагилар кўрсатилади:

  • кредитнинг асосий шартлари: кредитнинг фоиз ставкаси; муддати, миқдори, сўндириш усуллари; кредит бўйича тўловлар даврийлиги; банк комиссияси ва йиғим миқдори; кредит шартномаси шартлари бузилганлиги учун неустойка, қарздорлик ўз вақтида сўндирилмаганлиги учун кредит суммасидан тўланадиган оширилган фоиз ставкаси миқдори; кредитнинг таъминоти тури ва бошқалар;
  • кредитни расмийлаштириш учун зарур ҳужжатлар рўйхати;
  • бўлғуси қарз олувчи сифатида мижознинг ҳуқуқлари.

 

Ахборот варақаси тўлдирилгандан кейин мижозга бепул берилади.

 

Шунингдек, жисмоний шахс яшаш жойидан қатьи назар ўзи танлаган исталган банкка кредит олиш учун мурожаат қилиши мумкин.

 

Тўлов шакли ва жойи – фақат мижознинг ихтиёрига кўра

 

Банк хизматлари истеъмолчиси-жисмоний шахс банк хизматлари учун тўловларни амалга ошириш шаклини ўзи мустақил танлашга ҳақли. Банк томонидан тўлов шаклига қараб (нақд пул билан ёки нақд пулсиз ҳисоб- китоблар) банк хизматлари учун ҳар хил нархлар (тарифлар) белгилаш тақиқланади.

 

Бундан ташқари, банклар хизматлар учун тўловларни фақат ўз филиалларининг кассалари (мини-банклари) орқали ва нақд пул шаклида тўлаш, шунингдек омонатларга маблағлар фақат нақд пул шаклида қабул қилиш лозимлиги бўйича талаб белгилашга ҳақли эмас.

 

Яна банкларга омонатчилар учун қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган чекловларни белгилаш тақиқланади.

 

Мижозларга – янада кўпроқ ахборот

 

Банк омонати шартномаси тузилгунга қадар хизматлар истеъмолчисига оғзаки шаклда етказиладиган маълумотлар рўйхати тўлдирилди. Булар:

  • фоиз ставкалари;
  • омонат бўйича асосий сумма ва фоизларни тўлаш тартиби;
  • қўшимча маблағлар киритиш имконияти;
  • нақд пул кирим қилинадиган ҳужжат тўғрисида ахборот;
  • омонатга жойлаштириш учун маблағларни тўлашдан олдин банк билан депозит шартномасини расмийлаштиришнинг мажбурийлиги.

 

Кредит шартномаси тузилишидан олдин банклар қарз олувчиларни кредит олиш учун зарур бўлган ҳужжатларнинг тўлиқ рўйхати, уларни кўриб чиқиш муддатлари ва таъминот учун қабул қилинадиган гаров турлари (агар гаров талаб этилса) билан таништиришлари лозим.

 

Бундан ташқари, банк хизматларини тақдим этиш шартларининг ўзгариши ҳақидаги маълумот кучга киришидан камида 10 кун олдин, валюта айирбошлаш курсларининг ўзгариши тўғрисидаги маълумот зудлик билан эълон қилиниши лозим.

 

 Қарз олувчининг розилиги талаб этилмайди

 

 Умумий қоидага кўра, кредит бўйича талабларни бошқа шахсга ўтказиш фақатгина қарз олувчининг розилиги билан амалга оширилади. Қабул қилинган ҳужжатда аниқлаштирилишича, мазкур қоида ипотека кредитлари бўйича талабларни Ипотекани қайта молиялаштириш компаниясига ўтказишга татбиқ этилмайди (бу ерда батафсил ўқинг). Яъни бундай ҳолатларда қарз олувчининг розилиги талаб этилмайди.

 

Банклар ва истеъмолчиларнинг ўзаро ҳамкорлиги учун - call-марказлар

 

Мижозлар оғзаки тушунтириш ва маслаҳатлар олишлари учун call-марказлар кўмагида банк билан алоқа ўрнатилади. Са11-марказлар телефонларининг рақамлари банк расмий веб-сайти бош саҳифасида, шунингдек унинг филиаллари, мини-банклари ва банк биносидан ташқарида жойлашган кассаларининг ахборот стендларида жойлаштирилади. Са11-марказ орқали тушаётган мурожаатлар кўриб чиқилиши шарт. Истеъмолчининг оғзаки мурожаатида баён этилган масала қўшимча ўрганишни ёки қўшимча текшириш ўтказишни талаб этмаса, ушбу мурожаатга жавоб телефон орқали ёки шахсий қабул давомида оғзаки берилиши мумкин. Сall-марказлар туну кун ишламаслигини, мурожаатлар фақат иш вақтида қабул қилинишини эътиборга олинг.

 

Мижозлар мурожаатларини кўриб чиқиш - қатъий қонун бўйича

 

Амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ариза ва шикоятларни кўриб чиқиш муддатлари белгиланган. Бунда аноним мурожаатлар, шунингдек ваколатини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган шахслар орқали берилган мурожаатлар қабул қилинмайди. Мурожаатлар бепул кўриб чиқилади. Банкларга ўзининг расмий веб-сайти орқали электрон мурожаатларни қабул қилишни ташкиллаштириш вазифаси топширилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 16.07.2019 йилдан кучга кирди. 

 

Ленара Хикматова.