Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Молия вазирлиги спорт объектлари билан шуғулланади

27.08.2019

Читать на русском языке

Идорага жисмоний тарбия ва спорт объектларини қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича молиялаштириш функцияси берилди (Президентнинг 26.08.2019 йилдаги Фармонига қаранг).

 

Илгари бу функцияни ҳужжат билан тугатилган Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда – Жамғарма) бажарган. Жамғарманинг бино ва иншоотлари, инвентарь ва ускуналари ҳамда автотранспорт воситалари 2 ой муддатда вазирликка ўтказилади. Тугатилаётган Жамғарма ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимлари бир ой муддатда иш билан таъминланади.

 

Жисмоний тарбия ва спорт объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш бўйича лойиҳалар ҳамда уларнинг манзилли рўйхатлари ҳар йили Молия вазирлиги томонидан Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда келишилган ҳолда шакллантирилади ҳамда навбатдаги йилларга мўлжалланган Ўзбекистоннинг Инвестиция дастурига киритилади.

 

Жисмоний тарбия ва спорт объектларига спорт жиҳозлари, ускуналари ва инвентарларини марказлашган тартибда харид қилиш ҳамда етказиб бериш, республика спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларини ўтказиш харажатлари ҳар йили спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг республика календарь режасига киритилади. Молиялаштириш республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

 

Жисмоний тарбия ва спорт соҳасини ривожлантириш, соҳани бошқариш органлари ходимларини моддий рағбатлантириш мақсадида Молия вазирлигининг бюджетдан ташқари “Спорт” махсус ҳисоб рақами (кейинги ўринларда – Махсус ҳисоб рақам) очилади.

 

Махсус ҳисоб рақам

Шакллантириш манбалари

Фойдаланиш йўналишлари

  • Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази ҳамда унинг филиаллари томонидан ташкил этилган қайта тайёрлаш курсларида ўқитишдан тушадиган маблағларнинг 20%и;
  • Вазирлик тизимидаги юридик шахс мақомига эга бўлган идоравий мансуб ташкилотларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига тушадиган маблағларнинг 10%и;
  • тренерлик фаолияти билан шуғулланиш учун аттестациядан ўтказиш ва рухсатномалар бериш, шунингдек, жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларини паспортлаштириш ҳисобидан тушадиган маблағларнинг 15%и;
  • Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳамда унинг филиалларида ўқитишнинг тўлов-контракт суммалари ҳисобидан тушадиган маблағларнинг 5%и миқдоридаги ажратмалар;
  • Махсус ҳисоб рақамдаги вақтинча бўш маблағларни жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;
  • халқаро молия институтлари ва хорижий давлатларнинг грантлари ва техник кўмаклашиш маблағлари;
  • қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа маблағлар
  • Вазирликнинг марказий аппарати ходимларига ҳар ойлик устамалар, мукофотлар ва бошқа рағбатлантирувчи тўловлар тўлаш;
  • юқори малакали хорижий экспертлар ва хориждаги ватандошларни Вазирликда ишлаш учун жалб қилиш;
  • Вазирлик, унинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий бўйсунувидаги ташкилотларнинг бино ва иншоотларини сақлаш, фойдаланиш, уларни қуриш ва таъмирлаш, зарур анжомлар, шу жумладан, мебель, алоқа воситалари, компьютерлар ва бошқа воситалар билан таъминлаш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўйича харажатларни молиялаштириш;
  • Вазирлик ходимларини хорижий давлатларнинг илмий-тадқиқот, таълим ва бошқа муассасаларида ўқитиш, малакасини ошириш;
  • Вазирлик ходимларининг мамлакат ҳудудидаги ва хорижий мамлакатлардаги хизмат сафарлари билан боғлиқ харажатларини тўлаш;
  • Вазирлик фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган бошқа тадбирлар

 

Ўзбекистон республика бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан:

  • жисмоний тарбия ва спорт объектларини қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш билан боғлиқ харажатлар;
  • туман (шаҳар) спорт бўлимларини сақлаш харажатлари;
  • спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг республика календарь режасини амалга ошириш учун маблағлар ажратилади.

 

2020 йилдан бошлаб Давлат бюджетининг асосий параметрларини шакллантиришда:

  • Вазирликнинг асосланган ҳисоб-китобларига мувофиқ марказлашган тартибда жисмоний тарбия ва спорт объектларига спорт жиҳозлари, ускуналари ва инвентарларини харид қилиш ва етказиб бериш ҳамда спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг республика календарь режасини шакллантириш учун республика бюджети параметрларида;
  • туман (шаҳар) спорт бўлимларини сақлаш ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, туман (шаҳар) спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирлари календарь режаларини шакллантириш учун тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бюджетлари, шунингдек, туман (шаҳар) бюджетлари параметрларида зарур маблағлар назарда тутилади.

 

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузурида ДУК шаклидаги спорт объектлари инфратузилмасини ривожлантириш бўйича инжиниринг компанияси ташкил этилади.

 

Константин Мосин.