Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожет ли иностранное юрлицо торговать на местных маркетплейсах без регистрации в Узбекистане Что делать, если при выставлении ЭСФ возникает ошибка «Покупатель не является вашим клиентом» Как учесть передачу материалов по договору займа Как предприятиям оптовой и розничной торговли работать с маркированными прохладительными напитками

МЖТКнинг 193-моддаси бўйича баённома тузилмайди

13.09.2019

Читать на русском языке

 

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 283-моддасига тегишли қўшимча киритилди (10.09.2019 йилдаги ЎРҚ-566-сон Қонунга қаранг).

 

Энди депутатлик ва сенаторлик фаолиятининг кафолатлари бузилган тақдирда (МЖТКнинг 193-моддаси) маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузилмайди. Олий Мажлис палаталари девонлари ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари котибиятлари тўғридан-тўғри судга мурожаат қилади. Улар ўзининг аризасида ҳуқуқбузарнинг шахси, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган жой, вақт ва бу ҳуқуқбузарликнинг моҳияти ҳақидаги маълумотларни, шунингдек ишни ҳал этиш учун зарур бўлган бошқа маълумотларни кўрсатишлари керак.

Эслатиб ўтамиз, МЖТКнинг 193-моддасига биноан мансабдор шахслар қуйидагилар учун жавобгар бўлади:

  • депутатлар ҳамда сенаторлар олдидаги ўз вазифаларини бажармаслик, уларнинг ишига тўсқинлик қилиш, уларга атайлаб сохта маълумот бериш, депутатлик ва сенаторлик фаолиятининг кафолатларини бузиш;
  • парламент сўровини, депутат, сенатор сўровини кўриб чиқмасдан қолдириш ёки уларни кўриб чиқиш муддатларини узрли сабабларсиз бузиш ёхуд улар юзасидан била туриб нотўғри маълумотларни қасддан тақдим этиш.

 

Жарима миқдори БҲМнинг 3 дан 7 бараваригачани ташкил этади.

 

Қонун “Халқ сўзи” газетасида эълон қилинган ва 12.09.2019 йилдан кучга кирди.


Олег Заманов.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах