Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЗадержали выплаты работнику – как рассчитать проценты за задержку выплат Как трактовать компенсацию за задержку выплаты дохода работнику Не пропустите сроки регистрации чеков онлайн-ККТ за апрель для зачета НДС по ним Как предприятию продать квартиру физическому лицу Как предприятию продать квартиру физическому лицу

2021 йилнинг июль ойига келиб 3 та янги мактабгача таълим ташкилоти қуриб битказилади

08.10.2019

Читать на русском языке

 

Уларни лойиҳалаштириш, қуриш, жиҳозлаш ва фойдаланишга топшириш учун маблағлар “ЛУКОЙЛ Ўзбекистон Оперейтинг Компани” томонидан ҳомийлик маблағлари сифатида ажратилади (3.10.2019 йилдаги 839-сон ВМҚга қаранг).

 

Тошкент ва Қашқадарё вилоятларида имконияти чекланган болалар учун реабилитация марказлари бўлган ҳар бири 150 ўринли 2 та кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотини, Бухоро вилоятида эса - 250 ўринли 1 та умумий типдаги мактабгача таълим ташкилотини қурадилар. Қурилишни 2021 йилнинг 1 июлига қадар якунлашни режалаштирмоқдалар.

 

Лойиҳада иштирок этадиган буюртмачи, бош лойиҳа ва бош пудрат ташкилотларига имтиёзлар ва преференциялар тақдим этилди. Ҳомийлик кўринишидаги филантропия фаолияти шаклида амалга ошириладиган давлат-хусусий шериклик доирасида шартнома тузиладиган санадан бошлаб:

  • юридик шахслар амалга оширадиган харажатлар фойда солиғини ҳисоблашда ҳисобдан чиқарилади;
  • бепул бериладиган товарларга (ишлар, хизматларга) ҚҚС солинмайди ва ЯСТ тўланмайди;
  • товарлар таннархидан паст баҳода сотилганда, уларга сотиладиган ҳақиқий нархидан келиб чиққан ҳолда ҚҚС солинади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 5.10.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах