Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Патент вакиллигига номзодлар учун стажни қисқартиришди

24.10.2019

Читать на русском языке

 

Патент вакиллари тўғрисида Низомга тузатишлар киритилди (21.10.2019 йилдаги 887-сон ВМҚга қаранг).

 

Патент вакиллигига номзодлар учун малака талаблари бирмунча соддалаштирилди – соҳага оид зарур стаж 4 йилдан 3 йилга камайтирилди. Малака имтиҳонининг бориши энди аудио ва видеоёзувда ёзилади, Интеллектуал мулк агентлигининг (ИМА) сайтида онлайн трансляция қилинади.

 

Интеллектуал мулк соҳасида мутахассисларни, шу жумладан, патент вакилларини тайёрлаш, уларнинг базавий олий маълумотидан қатъи назар Тошкент давлат юридик университетида магистратура йўналишининг “Интеллектуал мулк ҳуқуқи” ихтисослиги бўйича амалга оширилади.

 

Шунингдек, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш марказида 6 ойлик патент вакилларини қайта тайёрлаш курсидан ўтиш мумкин. Қайта тайёрлашдан ўтганларга диплом берилади.

 

Эслатиб ўтамиз, 1 сентябрдан бошлаб патент вакиллари ҳар 5 йилда камида 1 марта кейинчалик аттестациядан ўтказилган ҳолда ўз малакаларини оширишлари лозим. Курслар Юристлар малакасини ошириш марказида ўтказилади, курс тугагач диплом берилади.  Аттестациядан ўтиш учун шу сертификат нусхасини илова қилган ҳолда ИМАга мурожаат қилиш лозим.

 

Аттестациядан ўтган патент вакили 3 иш куни ичида Патент вакиллари давлат реестрида  рўйхатдан ўтказилади. Шундан сўнг  10 кун ичида унга аттестациядан ўтганлик тўғрисида гувоҳнома берилади ва бу маълумотлар ИМАнинг расмий ахборотномасида эълон қилинади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 22.10.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.