Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Кун тартибида – аҳолини рўйхатга олиш, ер ости бойликлари ва бола ҳуқуқлари

29.10.2019

Читать на русском языке

Қонунчилик палатасининг 18 октябрдаги йиғилишида бир қатор қонун лойиҳалари ва мамлакат ҳаётидаги долзарб ижтимоий-иқтисодий масалалар муҳокама қилинди.

 

Соҳадаги камчиликларни бартараф этишга қаратилган «Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама қилинди. Ҳозирча мамлакатда бунинг учун ҳуқуқий асос мавжуд эмас.

 

Аҳолини рўйхатга олиш демографик, ижтимоий ва иқтисодий статистик маълумотларни шакллантириш, келгусида улардан миллий, минтақавий ҳамда халқаро миқёсда кенг фойдаланиш учун амалга оширилмоқда.

 

Қонун лойиҳасида аҳолини рўйхатга олиш дастурлари, аҳоли тўғрисидаги шахсий маълумотларни йиғиш, тасдиқлаш ва сақлаш тартиби, рўйхатга олиш натижаларини умумлаштириш ҳамда уларни тарқатиш каби муҳим жиҳатларни акс эттириш назарда тутилган.

 

Депутатлар «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳасини муҳокама қилдилар.

 

Норуда фойдали қазилмалардан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари кўпаймоқда. Бундай ҳолатлар бўйича 2017 йилда 127 та маъмурий иш қўзғатилган бўлса, 2018 йилнинг сентябрь-ноябрь ойларида 61 та иш очилган. 2019 йилнинг I ярим йиллигида Тошкент вилоятида 4 та, Сирдарё вилоятида 2 та ҳолатда такроран 1 618,2 млрд сўмлик норуда фойдали қазилма ноқонуний кавлаб олинган.

 

Мазкур ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этганлик учун маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли бўлган ашёни ёки маъмурий ҳуқуқбузарликнинг бевосита ашёсини мусодара қилиб, фуқароларга 50 БҲМдан 70 БҲМгача, мансабдор шахсларга эса – 100 БҲМдан 150 БҲМгача миқдорда жарима белгилаш таклиф этилмоқда.

 

Депутатларнинг фикрича, мазкур қонун лойиҳасини қабул қилиш орқали фойдали қазилмаларни ноқонуний қазиб олиш ҳолатларини камайтириш ҳамда бу борадаги ҳуқуқбузарликларни самарали профилактика қилишга эришилади.

 

Кун тартибидаги кейинги масала — «Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси бўлди.

 

Қонун лойиҳаси парламент қуйи палатасининг 30 сентябрдаги мажлисида биринчи ўқишда кўриб чиқилди. Бундан кейин лойиҳадан ҳаволаки нормалар чиқарилиб, тўғридан-тўғри ишлайдиган моддалар киритилди. Ҳужжатнинг мақсади иқтисодиёт тармоқларини энергия, электр энергияси, ёқилғи ва бошқа ноанъанавий энергия ресурслари билан таъминлаш, энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва замонавий энергия тежамкор технологияларни жорий этишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришдан иборат.

 

Тегишли маҳаллий давлат органи ўз ваколатлари доирасида ижтимоий соҳа объектлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ишлаб чиқариш жараёнларига энергия самарадор ва тежамкор технологияларни жорий этиш бўйича қарорлар қабул қилади.

 

Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши энергия харажатларини оптималлаштириш, энергия ресурслари истеъмолининг самарадорлигини тизимли мониторинг қилиш, истеъмолдаги энергия ресурслари ҳажмини камайтириш ва тежаш, мамлакатда барқарор иқтисодий ўсишни мустаҳкамлаш, бюджетга тушумларни кўпайтириш ҳамда аҳолининг реал даромадларини оширишга хизмат қилади.

 

«Бола ҳуқуқлари кафолатларининг янада кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва кўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси кўп баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. 

 

Ҳужжат Президентнинг 22.04.2019 йилдаги «Бола ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4296-сон қарорига биноан ишлаб чиқилган ва илгари депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинган эди. 

 

Келажак авлод тақдири билан боғлиқ, унинг ҳуқуқ ва эркинликларига алоқадор масалага нима учун токи Президент эътибор бермагунича ҳеч ким ҳаракатга келмаслиги кескин танқид остига олинди. Бир қатор ваколатли органларнинг, шу жумладан бола ҳуқуқлари билан шуғулланадиган Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (омбудсман), прокуратура, адлия, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва суд органлари, шунингдек парламент қуйи палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари, қўмиталар ташаббус кўрсатмагани таъкидлаб ўтилди.

 

Таклифлардан келиб чиқиб, лойиҳа Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси томонидан иккинчи ўқишга пухта тайёрланди. Бунда сиёсий партиялар фракциялари, қўмиталар ҳамда депутатларнинг уни такомиллаштириш юзасидан берган таклиф ва тавсиялари инобатга олинди.

 

Жиноят-процессуал кодекси ва «Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунга вояга етмаганларга нисбатан ишлатиладиган тазйиқ ва зўравонликлар турлари, уларнинг олдини олиш чоралари, судгача ва суд муҳокамаси жараёнида жиноят процесси иштирокчиси ҳисобланган болаларни ҳимоя қилишга қаратилган қўшимча кафолатлар белгилаш таклиф этилмоқда.

 

Амалдаги таҳрирда ишларни кўриб чиқиш жараёнида гумондор, айбдор ёки судланувчи вояга етмаганлар ҳимоячидан воз кечиши мумкин бўлган нормалар мавжуд. Таклиф этилаётган қонун лойиҳасида вояга етмаганлар жиноятлари тўғрисидаги ишларда ҳимоячининг иштирок этиши шартлиги қонун билан мустаҳкамланмоқда. Лойиҳага вояга етмаганнинг ҳаттоки, унинг қонуний вакилларининг ҳимоячидан воз кечиши мумкин эмаслигини англатадиган норма киритилмоқда.

 

Илгари вояга етмаганнинг қонуний вакили суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суднинг рухсати бўлсагина процессуал ҳаракатларда иштирок этиши мумкин эди. Лойиҳани иккинчи ўқишга тайёрлаш чоғида бу жараёнда қонуний вакил ҳеч қандай рухсатсиз иштирок этиш ҳуқуқига эга экани қайд қилинмоқда. Шу билан бирга, вояга етмаган шахснинг катта ёшдаги яқин қариндошларидан бири ёки ўзи ишонадиган бошқа шахснинг қонуний вакил сифатида иштирок этишига имкон яратилмоқда. Бу вояга етмаган фуқаронинг ҳуқуқлари кенгаяётганидан далолат беради.

 

Илгари амалиётда вояга етмаган ҳуқуқбузар ёки жиноятда гумон қилинувчи боланинг ёлғиз ўзини сўроқ қилиш ҳолатлари учраб турарди. Депутатларнинг фикрича бу нотўғри. Шу сабабдан, қонун лойиҳасида вояга етмаганларни гувоҳ ёки жабрланувчи сифатида сўроқ қилиш унинг қонуний вакили ёхуд катта ёшдаги яқин қариндоши ёки ўзи ишонадиган бошқа шахс иштирокида ўтказилиши белгиланмоқда.

 

Шу билан биргаликда, болага ҳар қандай руҳий ёки жисмоний таъсир ўтказиш, уни кўрсатмалар беришга ёки айбини тан олишга мажбурлаш тақиқланиши белгиланмоқда. Узоқ тортишувлардан сўнг депутатлар мазкур қонун лойиҳасини якдиллик билан ёқладилар.

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_