Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Халқаро ҳуқуқий ёрдам, фитоназорат ва метрология

12.11.2019

Читать на русском языке

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида 29 октябрь куни ўтказилган мажлисда ушбу соҳаларга тааллуқли қонунлар лойиҳалари муҳокама қилинди.

 

«1993 йил 22 январдаги фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисидаги Конвенциянинг Протоколини (Москва, 1997 йил 28 март) ратификация қилиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

 

Худди шундай 1993 йил 22 январдаги Минск Конвенциясига мувофиқ аъзо давлатлар адлия муассасаларининг марказий органлари (Ўзбекистонда – Адлия вазирлиги) томонидан мазкур масалалар юзасидан тегишли фаолиятни амалга ошириш назарда тутилган. Бироқ ушбу Конвенция доирасида кўриб чиқилаётган жуда кўплаб масалалар адлия органларининг ваколатига кирмайди. Сўровларнинг 80%идан ортиғи 2018 йилнинг 1 июнидан ҳокимликлар тизимига ўтказилган ФҲДЁ органларига тегишлидир (13.04.2018 йилдаги ПФ-5415-сон Фармонга қаранг).

 

Сўровларни қайта йўналтириш орқали қўшимча харажатлар, суд жараёнларининг маълум вақт талаб қилиниши туфайли жавобларнинг кечиктирилишининг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон фуқароликоилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисидаги 2002 йил 7 октябрдаги Конвенцияга қўшилган. Бу Озарбайжон, Арманистон, Беларусия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистоннинг ваколатли органлари билан муносабатларни амалга оширишга имкон беради. Бироқ Россия Федерацияси ушбу Конвенциянинг иштирокчиси эмаслиги сабабли у билан ўзаро алоқаларни амалга ошириш имкониятини яратмайди. Ҳуқуқий кўмак тўғрисидаги сўровларнинг кўпчилиги (70%дан ортиғи) Россиядан келиб тушмоқда. Шу сабабли, Минск Конвенциясига қўшимча равишда 1997 йил 28 мартида қабул қилинган Москва Баённомасининг ратификация қилиниши Кишинёв конвенциясига аъзо бўлмаган давлатлар билан мазкур муносабатларни давом эттиришга имконият яратади. Бу минглаб фуқароларнинг фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам олишига хизмат қилади.

 

Депутатлар «Метрология тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳасини ҳам муҳокама қилдилар.

 

Амалдаги қонун 1993 йил қабул қилинган бўлиб, унда 16 та ҳаволаки норма мавжуд эди. Ҳужжат метрология бўйича халқаро талабларга мос келмаслиги натижасида миллий аккредитация тизимининг халқаро даражада тан олинишига имкон бермаяпти ҳамда саноатнинг барча тармоқларида юқори аниқликка эришиш йўлида тўсиқ бўлиб турибди.

 

Хорижий тажрибадан келиб чиқиб, лойиҳага қатор ўзгаришлар киритилди. Хусусан, лойиҳанинг «Ўлчаш воситаларини калибрлаш» тўғрисидаги 27-моддасига ўлчаш воситаларини калибрлаш бўйича давлат-хусусий шериклик асосида метрология хизматлари ташкил этилиши мумкинлигига доир норма киритилмоқда.

 

Қонун лойиҳаси билан миллий эталонларни тизимли равишда халқаро эталонлар билан солиштириб бориш мажбурийлиги ўрнатилмоқда. «Давлат эталони» атамасини «миллий эталон» атамасига алмаштириш таклиф этилмоқда.

 

Қонуннинг тўғридан-тўғри ишлашини таъминлаш мақсадида «Ўлчаш воситалари ва синов воситалари» номли 16-моддага техник воситаларни ўлчаш воситалари ва синаш воситалари жумласига киритишни белгиловчи мезонлар қонуности ҳужжатларидан қонун талаби даражасига чиқарилмоқда.

 

Мажлисда кун тартибидан ўрин олган «Ўсимликлар карантини тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.

 

Президентнинг 23.04.2019 йилдаги «Ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишда маъмурий тартиб-таомилларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4297-сон қарори билан ТИФ иштирокчилари ветеринария рухсатномаларини, фитосанитария ва ветеринария сертификатларини расмийлаштириш учун экспорт қилишдан 30 кун олдин ариза билан мурожаат этиш тартиби бекор қилинди.

 

Шу билан бирга, «Ўсимликлар карантини тўғрисида»ги Қонуннинг 30-моддасида карантин остидаги маҳсулотни экспорт қилиш билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахслар тегишли ўсимликлар карантини давлат инспекциясини карантин остидаги маҳсулотни юклаб жўнатиш санаси тўғрисида камида 10 кун олдин хабардор қилиши белгиланди. Илғор хорижий мамлакатларда бундай нормалар мавжуд эмас, фитосанитария сертификатини бериш муддати ўртача 5 кунни ташкил этади.

 

Депутатларнинг таъкидлашича, Ўзбекистон «Doing business» рейтингининг «Халқаро савдо» кўрсаткичида 165-ўринни эгаллайди. Бу экспорт-импортни ҳужжатли расмийлаштириш ортиқча харажат ва кўп вақт сарфлашга сабаб бўлаётгани билан асосланмоқда. Мазкур кўрсаткич бўйича юқори натижага эришган хорижий давлатлар тажрибасида экспорт-импорт учун сарфланган вақт ва харажат қарийб нолга тенг. Масалан, Данияда (1-ўрин) ҳужжатларни расмийлаштириш учун 1 соат, Беларусда эса, 4 соат вақт сарфланади, холос.

 

Юқоридагилардан келиб чиқиб, қонун лойиҳаси билан тегишли ўзгартириш киритиш назарда тутилган.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_