Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Маҳаллий ҳокимиятда ижодий маслаҳатчилар пайдо бўлди

02.12.2019

Читать на русском языке

 

Ёшларни маданият ва санъат муассасаларига ҳамда умумтаълим мактабларида ташкил этиладиган тўгараклар ва бошқа маданий тадбирларга жалб этиш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланди (21.11.2019 йилдаги 923-сон ВМҚга қаранг).

            

«Ниҳол» мукофоти совриндорлари ҳамда қуйидаги унвонларга сазовор бўлган шахслар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг туман ва шаҳарлари ҳокимликларига маданият ва санъат масалалари бўйича ижодий маслаҳатчи сифатида жамоатчилик асосида бириктирилган:

  • «Ўзбекистон Республикаси халқ артисти»;
  • «Ўзбекистон Республикаси халқ рассоми»;
  • «Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби»;
  • «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист»;
  • «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими».

 

Қарор билан вилоятлар, туманлар ва шаҳарларга бириктирилган ижодий маслаҳатчилар рўйхати тасдиқланди. Маҳаллий ҳокимликлар уларни транспорт билан таъминлаши, зарур шарт-шароитларни яратиб бериши, шунингдек уларнинг фаолиятини ташкил этиш бўйича молиявий ва бошқа масалаларни ҳал этиши лозим. Ижодий маслаҳатчиларнинг асосий вазифаси ўзлари бириктирилган ҳудудлардаги ёшларни маданият ва санъатга кенг жалб этиш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишини ташкил этиш юзасидан методик, ижодий ва ташкилий жиҳатдан ёрдам беришдан иборат.

 

Шу билан бирга, Ҳукумат Андижон вилоятидаги ёшларни маданият ва санъат муассасаларига кенг жалб этиш орқали уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил қилиш тизимини республиканинг бошқа ҳудудларида ва Тошкент шаҳрида ҳам кенг жорий этишга қарор қилди.

 

Маданият вазирлиги ва Халқ таълими вазирлигига вилоятлар ва пойтахт ҳокимликлари билан биргаликда умумтаълим мактабларида барча мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланган ҳолда ёшларни маданият ва санъатга кенг жалб этиш, бўш вақтларини мазмунли ўтказишга қаратилган тўгараклар фаолиятини йўлга қўйиш топширилди. Ушбу тўгараклар тегишли кадрлар билан таъминланади, турли тадбирлар, кўрик-танловларни ўтказиш учун зарур хоналар ажратилади ва тегишли шарт-шароитлар яратилади, уларга ўқувчи-ёшлар қатнови йўлга қўйилади.

 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва маҳаллий ҳокимликлар маданият марказлари ва умумтаълим мактабларини зарур мусиқа чолғу асбоблари ва бошқа жиҳозлар билан таъминлаш бўйича масъул этиб белгиланди, уларни харид қилиш учун тегишли маблағлар билан таъминлаши лозим. Маданият вазирлигига ўрта махсус маълумотга эга бўлмаган тажрибали мутахассисларни маданият марказларида халқ ижодиёти ва ҳунармандчилиги бўйича тўгарак ва машғулотлар ўташга жалб этиш ҳуқуқи берилди.

 

2019 йил охиригача ҳар бир Маданият маркази ёки умумий таълим мактабларида бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан жамоатчилик шаклида ҳаваскор театр жамоаси, вокал чолғу ансамбли, ашула ва рақс ансамбли ҳамда намунавий болалар ансамбли ташкил этилади.

 

Маданият вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, «Ўзбеккино» умумтаълим мактаблари фаоллар зали ва маданият марказларида ёшларни ватанпарварлик, миллий ғояга садоқат, меҳр-оқибат руҳида тарбиялашга хизмат қиладиган кинофильмлар намойишлари ташкил этилади.

 

Республика маънавият ва маърифат маркази амалга оширилаётган ишларни таҳлил қилиб, улар юзасидан доимий мониторинг олиб боради. Маданият вазирлигига тегишли тавсиялар киритади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 22.11.2019 йилдан кучга кирди.  

 

Анвар Иркаходжаев.