Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Ўзини ўзи молиялаштиришга ўтадиган дастлабки 10 та ОТМ белгиланди

09.12.2019

Читать на русском языке

Улар Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 декабрдаги 967-сон қарорида келтирилган.

 

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилдан бошлаб олий таълим муассасаларини босқичма-босқич ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтказиш тўғрисида Президентнинг 2019 йил 11 июлдаги ПҚ-4391-сон қарорида айтилган эди.

 

Қабул қилинган ҳужжат бу биринчи навбатда дахл қиладиган ОТМ рўйхатини тасдиқлади. Келгуси йилнинг 1 январидан бошлаб қуйидагилар тажриба-синов тариқасида янги тизимга ўтади:

  • Самарқанд давлат чет тиллар институти;
  • Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти;
  • Тошкент давлат юридик университети;
  • Тошкент давлат иқтисодиёт университети;
  • Тошкент молия институти;
  • Тошкент давлат шарқшунослик институти;
  • Тошкент фармацевтика институти;
  • Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети;
  • Урганч давлат университети;
  • Тошкент темир йўл муҳандислари институти.

 

Ўзини ўзи молиялаштиришга ўтаётган ОТМнинг асосий ҳуқуқлари 11.07.2019 йилдаги ПҚ-4391-сон қарорнинг 9-бандида келтирилган. Бундан ташқари, улар учун қуйидаги вазифалар белгиланди:

  • қўшимча таълим хизматларини кўрсатиш, иқтисодиёт тармоқлари мутахассисларининг малакасини ошириш ва бошқа пуллик хизматларни жорий этиш;
  • тегишли соҳадаги долзарб муаммоларни ҳал этишга йўналтирилган илмий изланишларни ташкил этиш, илмий-педагог кадрлар тайёрлаш;
  •  республика ва хорижий олий таълим муассасалари ҳамда илмий марказларга истиқболли ёш битирувчиларни магистратура ва докторантурага юбориш;
  • профессор-ўқитувчилар ўртасида (1 йиллик) муддатли шартномалар тузиш амалиётини жорий этиш.

 

ОТМ васийлик кенгашларининг қарорига асосан янги факультетлар, бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари ташкил этилиши мумкин.

 

ОТМлар тўлов-контракт асосида ўқитиш қийматини ўзи белгилайди ва 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб, у бир талабани бир йиллик ўқитиш харажатларидан келиб чиқиб белгиланади. ОТМ контрактни тўлаш муддатларини ҳам талабалар билан тузилган шартнома асосида мустақил равишда белгилайди.

 

Тажриба-синов натижалари ва қолган ОТМларни янги тизимга ўтказиш бўйича таклифлар 2021 йилнинг 1 ноябрига қадар Ҳукуматга тақдим этилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 4.12.2019 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова.