Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожет ли иностранное юрлицо торговать на местных маркетплейсах без регистрации в Узбекистане Что делать, если при выставлении ЭСФ возникает ошибка «Покупатель не является вашим клиентом» Как учесть передачу материалов по договору займа Как предприятиям оптовой и розничной торговли работать с маркированными прохладительными напитками

Қанча ижтимоий, уй-жой ва транспорт инфратузилмаси объектлари қурилади

14.01.2020

Читать на русском языке

Президентнинг 2020 йил 10 январдаги “2020-2022 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий  ва  ишлаб  чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4565-сон қарори қабул қилинди.

 

Қарор билан 2020-2022 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури тасдиқланди. У қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • 2020-2022 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурининг асосий параметрлари;
  • 2020-2022 йилларда ижтимоий, уй-жой, муҳандислик ва транспорт инфратузилмаси объектларини ишга туширишнинг асосий параметрлари;
  • Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳаларнинг манзилли дастурлари.

 

Манзилли дастурлар маъмурий, муҳандислик-инфратузилма, сув хўжалиги, шунингдек, алоҳида муҳим ва тоифаланган объектларни, олий таълим муассасалари объектларини, умумтаълим ва ихтисослаштирилган мактабларни, мактабгача таълим муассасаларини, тиббиёт муассасаларини ва бошқаларни қуриш ва реконструкция қилишни назарда тутади.

 

Шунингдек, ҳужжатда лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилишини, келишилишини ва тасдиқланишини жадаллаштириш талаб этиладиган лойиҳалар (объектлар) ва молиялаштириш манбаларини аниқлаштириш, шунингдек, лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, келишиш ҳамда тасдиқлаш талаб этиладиган истиқболли лойиҳалар (объектлар) рўйхати келтирилган.

 

2020 йилда бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан харажатларни амалга ошириш ва ишларни бажариш қуйидаги ҳолларда тақиқланди:

  • молиялаштириш манбаси аниқ бўлмаса;
  • лойиҳа ҳужжатлари мавжуд бўлмаса;
  • пудратчи (лойиҳачи) ташкилотлар танлов (тендер) ўтказмасдан танлаб олинса.

 

Ҳужжат қурилиш таннархини пасайтириш ва келгусидаги фойдаланиш харажатларини қисқартиришни инобатга олган ҳолда мутлақо янги намунавий ижтимоий ва бошқа инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилишини назарда тутади.

 

2020 йил 1 февралга қадар “Инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни назорат ва мониторинг қилиш” автоматлаштирилган ахборот тизими жорий этилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 10.01.2020 йилдан кучга кирди.

 

Константин Мосин.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах