Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Ўзбекистонда хариталарни тарқатиш учун рухсатнома талаб этилади

16.01.2020

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 январдаги 22-сон қарори билан Картография ва геодезия материалларининг (маълумотларининг) чекловчи грифларини белгилаш, фойдаланиш учун очиқ бўлган хариталарни яратиш, махфий картография ва геодезия материалларини бериш, ҳисобга олиш ва сақлаш тартиби ҳамда геодезия ва картография соҳасидаги давлат сирларининг сақланишини таъминлаш бўйича рухсат бериш тартиботлари тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Ҳужжат билан қуйидагиларга:

  • 1984 йилги умумжаҳон геодезия координаталари тизимига (WGS-84) боғланган ва белгиланган тартибда назорат кўригидан ўтказилган ҳар қандай рухсат этилган аэрокосмик суратлардан фойдаланишга;
  • 1942 йилги давлат координаталар тизимида географик объектлар координаталарини аниқлашга чекловлар олиб ташланди, тоифалаштирилган объектлар ва геодезия пунктлари бундан мустасно.

 

Геодезия ва картография соҳасидаги давлат сирларининг сақланишини таъминлаш мақсадида қуйидаги рухсат бериш тартиботларн белгиланди:

  • геодезия ва картография ишларини рўйхатга олиш;
  • махфий картография материалларини кўпайтиришга рухсат бериш;
  • махфий картография ва геодезия материалларини (маълумотларини) беришга рухсат олиш;
  • Ўзбекистон ҳудудида картография материалларини нашр қилиш ва/ёки тарқатишга рухсат бериш;
  • аэросуратга олиш ишларини бажаришга рухсат бериш;
  • аэросуратга олиш ва космик суратга олиш материалларини назорат кўригидан ўтказиш.

 

Шунингдек, Низом билан фойдаланиш учун очиқ бўлган хариталарни яратишга талаблар белгиланган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 15.01.2020 йилдан кучга кирди.