Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Ўрмонларнинг давлат ҳисобини юритиш қандай ташкил этилган

24.01.2020

Читать на русском языке

 

Ўрмонларнинг давлат ҳисобини юритиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди (17.01.2020 йилдаги 31-сон ВМҚга қаранг).

 

Ўрмонларнинг давлат ҳисобини юритиш давлат ўрмон фонди ерлари доимий фойдаланишга бериб қўйилган ўрмон хўжалиги ташкилотлари томонидан уларга йиллик ажратиладиган Давлат бюджети маблағлари доирасида ҳамда уларнинг ўз маблағлари ва тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.

 

Ўрмонларнинг давлат ҳисобини юритиш Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси (кейинги ўринларда - Қўмита) томонидан ўрмон фонди тизимида бўлаётган ўзгаришларни назорат қилиш ҳамда ўрмонларнинг миқдор ва сифат ҳолатига даврий аниқлик киритиб бориш мақсадида амалга оширилади.

 

Ҳисобни юритиш махсус ҳужжатлар - давлат ўрмон хўжалиги органлари томонидан тўлдирилиб, тегишли туман (шаҳар) ҳокимининг қарори билан тасдиқланган ўрмон тузиш лойиҳалари, давлат ўрмон фондини хатловдан ўтказиш ва текшириш материаллари асосида амалга оширилади.

 

Ўрмонлар ҳолатида бўлаётган ўзгаришлар тўғрисидаги маълумотлар ўрмонларни кузатиш ва бошқа ўрганиш материаллари асосида ўрмон хўжалигини юритувчи субъектлар томонидан ҳар йили ўрмон кадастри ва ҳисобга олиш ҳужжатларига киритиб борилади.

 

Ўрмонларнинг давлат ҳисобини юритиш ҳужжатларида давлат ўрмон фондининг ҳудудий, географик жойлашуви, майдони, қўриқланиш тоифалари, ўрмонзорларнинг тур таркиби, дарахт ва буталарнинг турлари, улар захирасининг миқдори ва сифат кўрсаткичлари тўғрисидаги аниқ маълумотлар акс эттирилади. Бу ҳужжатлар янгиланган маълумотлар асосида, қоида тариқасида, ҳар 10 йилда 1 маротаба янгилаб борилади.

 

Ўрмонларнинг давлат ҳисоби тасдиқланган схема бўйича юритилади. Ўрмонзорлар мавжуд бўлган бошқа вазирлик ва идоралар тизимидаги ташкилотларга ўрмонларнинг давлат ҳисоби юритилишида Қўмита ва унинг ҳудудий органлари томонидан амалий ёрдам кўрсатилади.

 

Давлат ўрмон фондининг ер турлари ва ўрмонларнинг қўриқланиш тоифалари бўйича тақсимланиши тўғрисидаги маълумотлар ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимлари билан келишилади.

 

Ўрмонларнинг давлат ҳисобини юритиш ҳужжатлари вилоят, туман (шаҳар)лар бўйича Қўмитанинг ҳудудий органлари томонидан умумлаштирилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 17.01.2020 йилдан кучга кирди.

 

Анвар Иркаходжаев.