Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Қайси сабабларга кўра солиқларни тўлашни кечиктириш мумкин

12.03.2020

Читать на русском языке

ҚҲТБТ порталида Вазирлар Маҳкамасининг Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан cолиқларни тўлаш муддатларини ўзгартириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги қарори лойиҳаси жойлаштирилган. У Солиқ кодексининг 99-моддасига мувофиқ ишлаб чиқилган.

 

Солиқларни тўлаш муддатлари тўлашни кечиктириш ёки солиқларни тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўлаш кўринишида ўзгартирилиши мумкин. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари айланмадан олинадиган солиқ, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, мол-мулк солиғи ва ер солиғи тўлов муддатларини 24 ойгача бўлган муддатга ўзгартиришга ҳақли.

 

Юридик шахсларга тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти солиқ тўловчининг соф активлари қийматидан ошмайдиган суммага нисбатан берилади.

 

Солиқларни тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти манфаатдор шахсга қуйидаги асослардан лоақал биттаси бўлганда берилиши мумкин:

  • манфаатдор шахсга табиий офат, технологик фалокат ёки бошқа бартараф этиб бўлмайдиган ҳолатлар натижасида зарар етказилганда;
  • манфаатдор шахсни бюджетдан (давлат мақсадли жамғармаларидан) молиялаштириш кечиктирилганлиги ёки ушбу шахс томонидан бажарилган давлат буюртмаси, давлат эҳтиёжлари ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эҳтиёжлари учун бажарилган ишлар ва (ёки) кўрсатилган хизматлар ҳақини тўлаш кечиктирилганда;
  • манфаатдор шахс солиқни бир йўла тўлаши оқибатида унинг ночорлиги (банкротлиги) аломатлари пайдо бўлиши хавфи юзага келганда;
  • жисмоний шахснинг мулкий ҳолати (қонун ҳужжатларига мувофиқ ундирув қаратилиши мумкин бўлмаган мулк ҳисобга олинмаганда) солиқни бир йўла тўлаш имкониятини истисно этганда;
  • манфаатдор шахс томонидан товарлар ёки хизматларни ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш мавсумий хусусиятга эга бўлганда ва бошқалар.

 

Солиқларни тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти дастлабки учта асос бўйича берилганда фоизлар ҳисобланмайди. Агар бошқа асослар бўйича берилса – қарз суммасига МБнинг кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш даврида амал қилган қайта молиялаштириш ставкасига тенг ставкадан келиб чиқиб фоизлар ҳисобланади.

 

Манфаатдор шахс солиқларни тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш тўғрисидаги аризани тегишли ваколатли органга бериши керак. Унга муайян давр учун бизнес-режа ва солиқларни тўлаш графиги, солиқлар бўйича пенялар ва жарималар, барча ҳисобварақлар тўғрисида маълумотлар ва бошқа ҳужжатлар илова қилинади. Барча ҳужжатлар 3 нусхада топширилади.

 

Агар ариза берувчига нисбатан солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилиши билан боғлиқ жиноят аломатлари бўйича жиноий иш, банкротлик тўғрисида иш қўзғатилган бўлса ва бошқа ҳолатларда солиқлар тўлаш муддатларини ўзгартиришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиниши мумкин.

 

Солиқ тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш ёхуд уни беришни рад этиш тўғрисидаги қарор ариза олинган кундан эътиборан 30 кун ичида қабул қилинади. У халқ депутатлари шаҳар ва туман Кенгаши раиси ёки ўринбосари томонидан имзоланади. Қарорда қарз суммаси, солиқ қарзи суммаси ва ҳисобланган фоизларни тўлаш тартиби ҳамда муддатлари, гаров тўғрисидаги ҳужжатлар ва банк кафолати кўрсатилади. Агар тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти учинчи шахс кафиллиги ёки мулк гарови эвазига бериладиган бўлса, муддатни ўзгартириш тўғрисидаги қарор мулк гарови тўғрисидаги шартнома тузилгандан кейин кучга киради.

 

3 кун ичида қарор нусхалари тегишли солиқ органига юборилади, у ҳам ушбу қарорни олгандан кейин 3 кун ичида солиқ тўловчининг шахсий кабинетида тўловни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш тўғрисида хабарнома жойлаштиради.

 

Лойиҳа 2020 йил 26 мартга қадар муҳокама қилиш, фикр-мулоҳаза ва таклифларни киритиш учун жойлаштирилган.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

  Лола Абдуазимова.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_