Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Кадастр: қоғоз версия ўрнига – чипли карта

13.03.2020

Читать на русском языке

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида кўчмас мулк объекти кадастр паспортининг янги намунаси тақдимоти бўлиб ўтди. 

 

Янги шаклдаги кадастр ҳужжати NFC - смарт чипи ўрнатилган пластик картадан иборатдир, деб маълум қилдилар Давергеодезкадастр қўмитаси вакиллари.

 

Карта эски услубдаги кадастр паспортидаги барча маълумотларни ўз ичига олади ва онлайн хизматлар кўрсатилиши учун ягона порталга уланиш имкониятига эга. Коммунал хизматлар учун ҳақ тўлаш жараёнини осонлаштиради ва коммунал хизматларнинг иш самарадорлигини оширади.

 

Янги намунадаги кадастр паспорти амалдаги қоғоз версияга нисбатан бир қатор афзалликларга эга:

  • сақлаш учун қулай ва ҳужжатни қалбакилаштириш эҳтимолини пасайтиради;
  • мулк эгаларининг маълумотларини тўлиқ ҳисобини олган ягона базани шакллантириш ва тизимлаштириш имконияти яратади;
  • тизимни ЯИДХПга улаш имконияти пайдо бўлади, бу юридик ва жисмоний шахслар учун ортиқча бюрократик жараёнларни камайтиради;
  • банклардан кредит олиш жараёнини, мулкни гаров эвазига киритишни соддалаштиради;
  • мулк ижарасидан солиққа тўлов амалга ошириш учун тизимни солиқ органларининг маълумотлар базасига интеграция қилиш имконияти вужудга келади;
  • коммунал хизматлар, солиқлар, давлат божлари учун тўловларни қулай ва тўлиқ амалга ошириш учун тизимни ягона биллинг тизимига бирлаштиради;
  • мулк ва мулк эгаси тўғрисидаги барча зарур маълумотларни ўз ичига олади ва давлат органлари билан боғланган бўлиб, нотариус томонидан амалга ошириладиган эски намунадаги ҳужжатни талаб қиладиган нотариал операцияларни бажаришда қулайлик яратади.

 

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 1 мартдан бошлаб Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари, шунингдек Тошкент шаҳрида жойлашган кўчмас мулк объектига бўлган мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар вужудга келган, бошқа шахсга ўтган, бекор бўлган ёки кўчмас мулк объектининг ҳуқуқий ҳолати ўзгарганлигини тасдиқлаш юзасидан мурожаат қилинганда, ариза берувчига давлат хизматлари марказлари орқали янги намунадаги кадастр паспорти берилиши йўлга қўйилди (12.12.2019 йилдаги 987-сон ВМҚга қаранг).

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_