Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Амалдорлар давлат тилида иш юритишга ўқитилади

17.03.2020

Читать на русском языке

Ҳукумат томонидан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари қабул қилинди (3.03.2020 йилдаги 117-сон ВМҚга қаранг).

 

Университет олий таълим муассасаларида ўзбек тили ва адабиётини ўқитиш методикасини такомиллаштириш, ушбу фан ўқитувчиларининг малакасини ошириш бўйича таянч олий таълим муассасаси этиб белгиланди.

 

Университет ҳузурида Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш маркази ташкил этилган. Минтақаларда давлат университетлари ҳамда педагогика институтлари ҳузурида ҳудудий бўлинмалари фаолият юритмоқда. Марказнинг асосий вазифаларидан бири давлат хизматчилари ва аҳолининг нутқ маданияти ҳамда нотиқлик маҳоратини ошириш, давлат тилида иш юритиш бўйича курслар ташкил этишдан иборат.

 

Вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари ходимлари марказда ва унинг ҳудудий бўлинмаларида тўлов шартнома асосида ўқитилади. Иш жойидан ажралган ҳолда таълим олаётган тингловчилар учун ўқиш даврида асосий иш жойидаги лавозими ва ўртача ойлик иш ҳақи сақланади.

 

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб:

  • давлат университетлари ҳамда педагогика институтларида ўзбек тили ва адабиёти бакалавриат таълим йўналиши бўйича сиртқи ва кечки таълим шаклида ўқитишни ташкил этилади;
  • А.Навоий номидаги университетда «Синхрон таржима» ва «Компьютер лингвистикаси» магистратура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрланади.

 

2020 йилдан бошлаб «Эл-юрт умиди» жамғармаси стипендияси танловларини ўтказишда ўзбек тили методикаси соҳаси инобатга олинади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 4.03.2020 йилдан кучга кирди.