Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Ноширлик ва матбаа: нархлар – эркин, лицензиялар ва рухсатномалар бекор қилинади

19.03.2020

Читать на русском языке

 

Президент 16 март куни ноширлик ва матбаа соҳасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги қарорни имзолади.

 

Ҳужжатга асосан:

биринчидан, 2020 йил 1 октябрдан бошлаб республика бюджети маблағлари ва Республика мақсадли китоб жамғармаси маблағлари ҳисобидан таълим муассасалари учун дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни нашр этишда (қайта нашр этишда) нархларни давлат томонидан тартибга солишни (рентабелликнинг чекланган даражасини белгилаш) бекор қилинади. Ноширлик ва матбаа корхоналари, шу жумладан, давлат буюртмасини бажарувчи корхоналар нархни шакллантириш сиёсатини бозор механизмлари асосида эркин шакллантиради;

иккинчидан, 2020 йил 1 июлдан бошлаб ноширлик фаолиятини лицензиялаш ҳамда матбаа фаолиятини амалга ошириш учун рухсат бериш тартибларини бекор қилиб, ноширлик ва матбаа фаолиятини бошлаганлиги ҳақида ваколатли давлат органини хабардор этиш тизимини жорий қилинади. Хабарнома автоматлаштирилган ахборот тизими орқали жўнатилади;

учинчидан, 2021 йил 1 январдан бошлаб ноширлик ва матбаа корхоналарининг босма маҳсулотларини реализация қилишдан, шунингдек, босма маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш билан боғлиқ таҳрир, матбаа ва ноширлик хизматлари кўрсатишдан тушган тушумдан Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси ҳузуридаги “Ижод” фондига ажратмаларни бекор қилинади.

 

2020 йил 1 сентябрдан бошлаб давлат буюртмаси асосида босма маҳсулотлар, шу жумладан, дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни нашрга тайёрлаш ва чоп этиш, норезидентлар ҳам қатнашиши мумкин бўлган, давлат харидлари қоидалари бўйича амалга оширилади. Бундай тартиб корпоратив буюртмачилар учун ҳам мажбурий ҳисобланади.

 

Бундан ташқари, ҳужжатда “Ўзбекистон нашриёт-матбаа ижодий уйи”, “Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи” ва “Ўқитувчи матбаа уйи” давлат корхоналарини хусусийлаштириш учун, кўзи ожизлар босмахонасини эса самарали фойдаланиш учун Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказиш назарда тутилган. “Ўқитувчи илмий-методик нашриёт маркази” давлат корхонаси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг ҳудудий бўлинмалари тизимидаги (Қорақалпоғистондан ташқари) нашриётлар фаолиятини тугатади.

 

АОКА тизимида “Ўзбекистон нашриёти” давлат корхонасини ташкил этилади, унга Чўлпон номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи ва “Ўзбекистон миллий энциклопедияси” давлат илмий нашриёти ни қўшиб олинади ҳамда “Ўзбекистон” нашриёт-матбаа ижодий уйининг ноширлик базасини, шу жумладан, интеллектуал мулк объектларига бўлган мутлақ ҳуқуқларини ўтказилади.

 

Тугатилаётган нашриёт ташкилотларига тегишли мутлақ муаллифлик ҳуқуқлари (дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларга нисбатан ҳуқуқлар бундан мустасно) янги ташкил этилаётган “Ўзбекистон нашриёти” ДКга ўтказилади, дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларга нисбатан мавжуд мутлақ муаллифлик (ноширлик) ҳуқуқлари Халқ таълими вазирлигига беғараз ўтказилади.

 

!Таълим муассасалари учун матбаа маҳсулотлари техник регламент талабларига мувофиқлиги тасдиқланиши шарт.

 

Халқ таълими вазирига қуйидаги ҳуқуқ берилди:

  • умумий ўрта таълим муассасалари, жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатларининг барча синфлари учун дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларнинг фойдаланиш (янги ва қайта нашр этиш даврийлиги) муддатларини белгилаш;
  • Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда умумий ўрта таълим муассасалари барча синфлари учун дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни қўшимча чоп этиш юзасидан қарор қабул қилиш.

 

Олег Заманов.