Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Қурилиш соҳаси ислоҳ қилинади ва тажриба ўтказилади

25.03.2020

Читать на русском языке

 

Президентнинг 13.03.2020 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг қурилиш соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5963-сон Фармони имзоланди.

 

Ҳужжатда назарда тутилган чора-тадбирлар босқичма-босқич жорий этилади:

2020 йил 14 мартдан

2020 йил 1 июлдан

2020 йил 1 сентябрдан

2021 йил 1 январдан

Ўзбекистон ҳудудида 2028 йил 31 декабрга қадар шаҳарсозлик фаолияти соҳасида техник жиҳатидан тартибга солишга доир хорижий норматив ҳужжатлар (рўйхатга қаранг) қўлланишига рухсат этилади. Улар миллий норматив ҳужжатлар билан бир вақтда, шу жумладан лойиҳа ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш босқичида қуйидаги шартларда амал қилади:

  • маҳаллий лойиҳа-қидирув ташкилотларини жалб этган ва миллий норматив ҳужжатларга номутаносиб бўлган қисмлар учун компенсацияловчи чораларни таъминлаш бўйича махсус техник шартларни ишлаб чиққан ҳолда, хорижий норматив ҳужжатлар асосида ишлаб чиқилган лойиҳа ҳужжатларининг мослаштирилиши;
  • зарур ҳолларда мослаштирилган лойиҳа ҳужжатларини кўриб чиқиш учун ваколатли орган томонидан жалб қилинган мустақил хорижий мутахассислар ва консультантлар хизматлари учун тўлов харажатлари, ушбу ҳужжатларни кўриб чиқиш натижаларидан қатъи назар, буюртмачи (инвестор) томонидан қопланиши.

солиқ ва статистика ҳисоботлари маълумотлари асосида автоматик тарзда шаклланадиган лойиҳа-қидирув ташкилотларининг электрон рейтинги жорий этилади. Унда иш тажрибаси, ходимлар, шу жумладан малакали мутахассислар сони, асосий воситалар ҳажми, олинган даромадлар ва тўланган солиқлар, иш ҳақи тўлаш фонди ва бошқа мезонлар акс эттирилади.

солиқ ва статистика ҳисоботлари маълумотлари, шунингдек Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси маълумотлари асосида автоматик тарзда шакллантириладиган қурилиш-пудрат ташкилотларининг электрон рейтинги жорий этилади:

  • иш тажрибаси, ходимлар, шу жумладан малакали мутахассислар сони, асосий воситалар ҳажми, олинган даромадлар ва тўланган солиқлар, иш ҳақи тўлаш фонди ва бошқа мезонлар;
  • қурилиши тугалланган объектлар ҳажми, шаҳарсозлик қонунчилигини бузиш ҳолатларини бартараф этиш тўғрисидаги бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмаларнинг мавжудлиги ва уларнинг ижроси ҳамда бошқа мезонлар.

Рейтинг қурилиш ишлари ҳажмлари ва объектлари бўйича табақалаштирилади.

  • қурилиш соҳасидаги давлат харидлари доирасида харид тартиб-таомиллари, лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотларининг харид тартиб-таомилларида белгиланган малака талабларига мувофиқлигини баҳолашда уларнинг электрон рейтинги маълумотларидан фойдаланиш ва бошқа электрон тизимлар билан интеграциялаш имкониятини ҳисобга олган ҳолда, электрон шаклда онлайн режимида амалга оширилади;
  • қурилиш соҳасида ўтказиладиган давлат харидларида электрон рейтингларга киритилган ва тегишли мезонлар (иш тажрибаси, молиявий барқарорлиги, штатида малакали ходимларнинг мавжудлиги ва бошқа мезонлар) бўйича ижобий кўрсаткичларга эга бўлган лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотларнинг иштирок этишига йўл қўйилади;
  • давлат харидларида иштирок этиш учун рухсат беришда электрон рейтингларга киритилган ва тегишли мезонлар бўйича ижобий кўрсаткичларга эга бўлган лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотларнинг дастлабки малакавий баҳолашдан ўтиши, шунингдек, танлов (тендер) ҳужжатларининг умумий ва техник қисмларини тақдим этиши талаб этилмайди;
  • давлат буюртмачилари ва давлат харид субъектлари маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган объектларнинг лойиҳа ҳужжатлари комплекс экспертиза ўтказиш учун белгиланган муддатларда энергия самарадорлиги талабларига мувофиқлиги бўйича мажбурий тартибда экспертизадан ўтказилиши шарт;
  • қурилиш соҳасидаги давлат харидлари доирасида харид тартиб-таомилларида ғолиб деб топилган лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотлари ишлар (хизматлар) нархининг камида 30%ини ўз кучи билан бажариши бўйича талаб жорий этилади.

 

2020 йилда (2020-2023 йиллар учун тегишли дастур бўйича) миллий норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва қайта кўриб чиқиш, халқаро экспертлар ва консультантлар хизматлари тўловини амалга ошириш учун Қурилиш вазирлигига Вазирлар Маҳкамасининг Захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан 15 млрд сўм ажратилади. Шунингдек идора томонидан кўп квартирали уйларни улуш киритиш асосида қуриш жараёнини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади, қурилиш соҳаси ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этилади ва бошқа бир қатор вазифалар амалга оширилади.

 

! Пойтахтда хусусий тадбиркорлик субъектларини буюртмачи функциясини бажаришга жалб қилиш бўйича эксперимент ўтказилади. Бунинг учун Тошкент шаҳрида 2021-2022 йилларда лойиҳалаштирилиши ва қурилиши режалаштирилган 10 та қурилиш объекти танлаб олинади, энг яхши таклифларни танлаб олиш натижаларига кўра инжиниринг хизматларини кўрсатиш (шу жумладан техник назорат ва лойиҳа бошқаруви) юзасидан шартномалар тузилади. Ҳукумат томонидан экспериментда иштирок этувчи қурилиш объектлари ва хусусий тадбиркорлик субъектлари рўйхати тасдиқланади. Эксперимент танлаб олинган объектларнинг қурилиш-монтаж ишлари якунланиб, улар фойдаланишга топширилгунига қадар давом этади.

 

Қурилиш вазирлиги қошида Қурилишда техник меъёрлаш маркази (давлат муассасаси) ташкил этилади. Унинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

  • қурилишда меъёрлаш тизимидаги ва инновацион технологияларни жорий қилишдаги муаммоларни ўрганиб бориш;
  • қурилиш соҳасидаги халқаро нормалар, қоидалар ва стандартларни ўрганиш ва таҳлил қилиш асосида миллий норматив ҳужжатларни улар билан уйғунлаштириш;
  • бинолар, иншоотлар ва уларнинг алоҳида элементларига бўлган хавфсизлик талабларини, шунингдек, бино ва иншоотларнинг энергия самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;
  • норматив, шу жумладан хорижий ҳужжатларларнинг илмий-техник кутубхонаси ва электрон базасини ташкил қилиш ва юритиш;
  • хорижий ва халқаро ташкилотлар, консультантлар ва мутахассислар билан ҳамкорлик қилиш ҳамда уларни миллий норматив ҳужжатлар базасини такомиллаштиришга жалб қилиш хорижий ва халқаро ташкилотлар, консультантлар ва мутахассислар билан ҳамкорлик қилиш ҳамда уларни миллий норматив ҳужжатлар базасини такомиллаштиришга жалб қилиш.

 

Марказ штат бирликлари (бошқарув ходимлари чекланган сони - 20 нафар) тегишли вазирлик ва идораларнинг бошқарув ходимларини 2020 йилда мақбуллаштириш ҳисобидан жамланади. Муассаса Давлат бюджети маблағлари, Қурилиш вазирлиги фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси, ХМИ/ХҲМТнинг техник кўмак маблағлари (грантлари) ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 14.03.2020 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.