Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

2020 йилги Давлат дастури тасдиқланди

01.04.2020

Читать на русском языке

 

Муҳокама қилинган лойиҳага солиштирилганда бандлар сони камроқ, уларни амалга ошириш учун ажратиладиган харажатлар кўпроқ.

 

Эслатиб ўтамиз, жорий йил мамлакатимизда Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили деб эълон қилинган. 2020 йилги Давлат дастури лойиҳаси 11 февралдан 20 февралгача муҳокама қилинган эди. Бу давр ичида умуман олганда 3 162 шарҳ келиб тушган, деб маълум қилган «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати.

 

Мазкур йилда бешта устувор йўналиш доирасида режалаштирилган ишлар ҳақида батафсил бу ерда ёзган эдик. Дастурнинг иқтисодиётга бағишланган бўлими алоҳида ишлаб чиқилган. Таъкидлаш жоизки, Давлат дастурини амалга ошириш доирасида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан уй-жой сотиб олиш учун доимий прописка бўлиши тўғрисидаги талаб бекор қилиниши ҳамда прописка институтини бутунлай модернизация қилиш  назарда тутилмоқда.    

 

Бироқ дастлаб режалаштирилган тадбирларнинг барчаси ҳам якуний ҳужжатдан ўрин олмаган. 2020 йилги Давлат дастури 284 банддан иборат, лойиҳада эса 320 банд бўлган. «Юксалиш» умуммиллий ҳаракатининг маълумотларига кўра, алоҳида олинган йўналишлар кесимида қуйидагилар белгиланган:

  • давлат ва жамоатчилик қурилишини такомиллаштириш – 38 банд (+5;-8);
  • қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқий тизимини ислоҳ қилиш – 22 банд (+2;-8);
  • иқтисодиётни ривожлантириш – 96 банд (+4;-17);
  • ижтимоий соҳани ривожлантириш – 84 банд (+6;-13);
  • хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, ҳар томонлама кўриб чиқилган, ўзаро манфаатли ва конструктив ташқи сиёсатни амалга ошириш – 44 банд (+3;-10).      

 

Шу билан бирга молиялаштириш ҳажмини оширишга қарор қилинган. 2020 йилги Давлат дастурига киритилган лойиҳалар ва чора-тадбирларни амалга оширишга 18,17 трлн сўм ва 10,3 млрд АҚШ доллари ажратилади (лойиҳада тегишли равишда 17,5 ва 9,6 эди). Шу жумладан Давлат бюджети ва бюджетдан ташқари мақсадли жамғармалар маблағлари ҳисобидан 12,9 трлн сўм, ижро этувчилар ва банклар томонидан 2 трлн сўм берилади ҳамда халқаро молия институтлари ва грантлари ҳисобидан 3,3 трлн сўм ажратилади.