Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzОтмена льгот по НДС: ответы на 3 часто задаваемых вопроса Как определить доход от реализации в отдельных случаях Как выплачивать материальную помощь Как выплачивать материальную помощь

21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни

12.04.2020

Читать на русском языке

 

Президент томонидан 2020 йил 10 апрелдаги ЎРҚ-615-сон Қонун имзоланди.

 

Эслатиб ўтамиз, Олий Мажлис, Маданият вазирлиги, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси, Республика маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва «Ривожланиш стратегияси» маркази 21 октябрни Ўзбек тили байрами куни деб эълон қилиш ташаббуси билан чиққан эди. Ушбу таклиф давлатимиз раҳбари томонидан ўтган йили маъқулланган эди.

 

Ушбу сана бежиз танланмаган: 21 октябрь – ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун. 1989 йилнинг шу кунида «Давлат тили тўғрисида»ги Қонун қабул қилинган (21.12.1995 йилдаги таҳрирда амал қилмоқда, таҳр. изоҳи). Президент томонидан қонуннинг бугунги кун талабларини ҳисобга олган ҳолда такомиллаштирилган янги таҳририни ишлаб чиқиш вазифаси юклатилган.

 

Қонун Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 10.04.2020 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.