Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЗадержали выплаты работнику – как рассчитать проценты за задержку выплат Как трактовать компенсацию за задержку выплаты дохода работнику Не пропустите сроки регистрации чеков онлайн-ККТ за апрель для зачета НДС по ним Как предприятию продать квартиру физическому лицу

Ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш бир йилга узайтирилди ва соддалаштирилди

27.05.2020

Читать на русском языке

 

Тегишли ўзгартиришлар ва қўшимчалар Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 майдаги 319-сон қарорида назарда тутилган.

 

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилдан миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг ва автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг янги намуналари жорий этила бошланди. Эски ҳужжатларни 2017-2020 йиллар мобайнида босқичма-босқич алмаштириш режалаштирилган эди.

 

Белгиланган муддатни яна бир йилга узайтириш тўғрисида қарор қабул қилинди.  Шу тариқа, 2021 йилнинг охирига қадар қуйидагиларни алмаштириш зарур:

  • эски намунадаги барча миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини, уларнинг берилган санасидан қатъи назар;
  • автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани янги намунадаги гувоҳномага - автомототранспорт воситасини мажбурий техник кўрикдан ўтказишда.

 

Кўрсатилган ҳужжатларнинг эски намуналари 2022 йил 1 январдан бошлаб ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

 

Бунда, имтиҳон варақасини ёки ҳудудий ЙХББ тасдиқномасини ва тиббий маълумотномани нафақат эски “гувоҳномаларни” янгиларига алмаштиришда, балки йўқотилган ҳужжатнинг ўрнига янгисини олишда ҳам тақдим этиш талаб этилмайди.

 

Шунингдек эслатиб ўтамиз, автомототранспорт воситаларини охирги 12 ой давомида бошқарганларнинг ҳайдовчилик гувоҳномалари имтиҳонларсиз алмаштирилади. Бироқ бу далилни ҳужжат билан тасдиқлаш зарур. Киритилган қўшимчаларга кўра, транспорт воситаси эгасининг яқин қариндошлари учун қуйидагилар тасдиқловчи ҳужжатлар ҳисобланади:

  • автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома;
  • транспорт воситаси эгасининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 23.05.2020 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах