Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЗадержали выплаты работнику – как рассчитать проценты за задержку выплат Как трактовать компенсацию за задержку выплаты дохода работнику Не пропустите сроки регистрации чеков онлайн-ККТ за апрель для зачета НДС по ним Как предприятию продать квартиру физическому лицу
  • www.norma.uz
  • Бизнинг шарҳлар
  • Масофавий ишга ўтказиш ва аввалги иш режимига қайтишни қандай қилиб тўғри расмийлаштириш мумкин

Масофавий ишга ўтказиш ва аввалги иш режимига қайтишни қандай қилиб тўғри расмийлаштириш мумкин

29.05.2020

Читать на русском языке

Сўнгги пайтда карантин чоралари секин-аста юмшатилаётганига қарамай, хотиржам бўлишга ҳали эрта. Биронта ҳудуд касаллик яна қўзғаши ва бизнес учун қоидалар қатъийлаштирилишидан суғурталанган эмас. Шу сабабли масофавий ишлаётган ходимларини қайтараётган ҳар бир ташкилот уларни яна ўша усулда ишлашга ўтказишга тайёр бўлиши лозим.

 

Бу вазиятда кейинчалик текширувчиларда ҳеч қандай эътирозлар юзага келмаслиги учун ҳужжатларни тўғри расмийлаштириш муҳим аҳамиятга эга. «Норма» экспертлари – меҳнат ҳуқуқи бўйича Ленара ХИКМАТОВА ва юридик масалалар бўйича Альберт САФИН офисда ва ундан ташқарида ишлашни расмийлаштириш жиҳатлари юзасидан тушунтириш бердилар.


Қандай қилиб ходимни масофавий ишга ўтказиш мумкин деган мавзуни илгари ёритган эдик. Ушбу тартиб-таомилнинг энг муҳим жиҳатларига батафсил тўхталиб ўтамиз.

 

1. Барчани расмийлаштириб бўлмайди

 

Ходимнинг меҳнат функцияси компания ҳудудида ҳозир бўлиш билан бевосита боғлиқ бўлса, унинг масофавий ишлашини расмийлаштириб бўлмайди.

 

Масалан, юрист, бухгалтер ёки маркетолог масофавий усулда ишлай олади, фаррош ёки фрезерчи ишчи эса – йўқ.


2. Қўшимча келишувда нималар кўрсатилади

 

Карантинга оид чоралар амал қилиш даврида ходимларни масофавий иш усулида, мослашувчан иш графигида ёки уйда ишлашга ўтказишнинг вақтинчалик тартиби тўғрисидаги низом (28.03.2020 йилдаги 3228-сон) билан ўтказиш масалалари тартибга солинган.

 

Ўтказишни тўғри расмийлаштириш учун сизга иккита ҳужжат керак бўлади :

  • ходим билан тузилган меҳнат шартномасига қўшимча келишув; 
  • муддатни кўрсатган ҳолда вақтинча ўтказиш тўғрисида раҳбар буйруғи.
Диққат! Қўшимча келишувни расмийлаштириш учун ходимдан масофавий ишга ўтказиш тўғрисида ариза олиш шарт эмас. Бироқ иш берувчи ходимларидан уни (намунага қаранг) сўраб олса, ортиқчалик қилмайди. Ҳар қандай ҳолда ходим фақат ўз розилигига кўра масофавий ишга ўтказилади. Ходим меҳнат шартномасига киритилган ўзгартиришларни имзолаб, бунга рози эканлигини тасдиқлайди.

 

Қўшимча келишув матнида қуйидагиларни кўрсатинг:

  • ходим ўз меҳнат фаолиятини амалга оширадиган манзил.

Нафақат прописка қилинган манзил, балки Ўзбекистон ҳудудидаги ишлаш учун шарт-шароит бўлган ҳар қандай яшаш учун мўлжалланган ёки вақтинчалик турар жой масофавий ишловчи ходимнинг иш жойи бўлиши мумкин;

  • иш графиги, шу жумладан – иш ҳафтаси муддати ва дам олиш кунлари;
  • ходим ва иш берувчи ўртасида электрон ҳужжат алмашиш қандай амалга оширилиши;
  • иш берувчи ходимни жиҳозлар ва алоқа воситалари билан таъминлаши ёки таъминламаслиги;
  • шахсий жиҳозлари, уяли алоқа телефони ва интернетидан фойдаланадиган ходимнинг харажатларини иш берувчи қандай қоплаши;
  • иш берувчи берган жиҳозлар бузилган тақдирда ходим етказган зарарни қандай қоплаши;
  • томонларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари ва шартларига риоя этиш бўйича мажбуриятлари;
  • ишлаб чиқариш зарурати юзага келган тақдирда ходимни доимий иш жойига ўтказиш шартлари.

Вазиятга қараб қўшимча келишувда қуйидагиларни ҳам қайд этишни тавсия қиламиз:

  • иш режимини, агар у меҳнат шартномасида кўрсатилганидан фарқланадиган бўлса.

Умумий қоидага кўра, масофавий ишловчи ходим иш вақти режимини мустақил равишда белгилайди. Бироқ иш берувчи учун у муайян соатларда ишни бажариши керак бўлса, буни келишувда қайд этиш лозим;

  • зарур бўлса, ахборотни ҳимоя қилиш воситаларидан фойдаланишга доир алоҳида талабларни;
  • ходимлар билан ҳужжатлар алмашиладиган корпоратив ёки шахсий почта манзилини;
  • меҳнат ҳақи миқдорини.

Меҳнат мажбуриятлари ҳажми камаймаган бўлса, меҳнат ҳақи миқдори камаймаслиги керак. Бироқ ходим билан келишувга кўра масофавий иш учун бошқа шартларда ҳақ тўланиши мумкин. Масалан, тўлиқсиз иш куни ёки тўлиқсиз иш ҳафтаси белгиланиши мумкин; 

  • зарур бўлса, ходимга қўйиладиган, иш берувчига унинг хатти-ҳаракатларини назорат қилиш имконини берадиган талабларни. Масалан, – ходимнинг муайян вақтда алоқада бўлиш, қўшимча келишувда кўрсатилган электрон почта манзили орқали хатларни олиш ва уларга жавоб бериш, бажарилган иш ҳақида ҳисоботлар жўнатиш, харажатларни тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиш, онлайн-йиғилишларда қатнашиш ва бошқа мажбурияти.

 

Диққат! Меҳнат кодекси ва меҳнатга оид ҳуқуқ бўйича бошқа ҳужжатларнинг амал қилиши масофавий ишловчи ходимларга нисбатан татбиқ этилади. Уларнинг бошқа ходимлар сингари ҳуқуқлари кафолатланади. Шу жумладан қуйидагиларга бўлган ҳуқуқи:

      • ҳар куни ва ҳар ҳафта дам олиш;
      • иш ҳақини тўлиқ ҳажмда олиш;
      • ҳар йилги ҳақ тўланадиган таътил;
      • вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақасини олиш;
      • рағбатлантирувчи тўловлар ва ҳ.к.

 

Buxgalter.uz да ўқинг

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах