Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Нодавлат тиббиёт ташкилотларига – божхона имтиёзлари

02.06.2020

Читать на русском языке

Президентнинг 30.05.2020 йилдаги «Нодавлат тиббиёт ташкилотлари томонидан тез тиббий ёрдам хизматларини кўрсатиш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш тўғрисида»ги ПҚ-4737-сон қарори қабул қилинди.

 

Нодавлат тиббиёт ташкилотлари томонидан ўз эҳтиёжлари учун олиб кириладиган янги тез тиббий ёрдам автомобиллари (ТИФ ТН коди: 8703 22 101 0, 8703 23 193 0, 8703 24 101 0, 8703 31 101 0, 8703 32 191 0, 8703 33 191 0) 2022 йил 1 январгача бўлган муддатга импорт божхона божидан озод қилинди.

 

Мазкур имтиёз нодавлат тиббиёт ташкилотлари томонидан 2020 йил 30 майга қадар олиб кирилган «божхона омбори» режимида 6 ойдан кўп турган янги тез тиббий ёрдам автомобилларининг божхона расмийлаштирувида ҳам қўлланилади.

 

Автомобиллардан мақсадсиз фойдаланилган тақдирда, имтиёзлар берилиши муносабати билан тўланмаган импорт божхона божи суммаси молиявий санкцияларни қўллаган ҳолда Давлат бюджетига ундириб олинади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 30.05.2020 йилдан кучга кирган.

 

Эльмира Сиразиева.