Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Қўшиб юбориш, қўшиб олишга ва акцияларни, улушларни олишга доир битимларга олдиндан розилик бериш осонлашди

02.06.2020

Читать на русском языке

Товар ва молия бозорларида монополияга қарши тартибга солиш соҳасидаги давлат хизматларини кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентлари тасдиқланди (28.05.2020 йилдаги 338-сон ВМҚга қаранг).

 

Уларда монополияга қарши курашиш органидан қуйидаги битимларга олдиндан розилик олиш тартиби баён этилган:

  • хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) олишга доир («Рақобат тўғрисида»ги Қонуннинг 17-м. қаранг);
  • хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олишга доир («Рақобат тўғрисида»ги Қонуннинг 16-м. қаранг).

 

Эслатиб ўтамиз, қўшиб юбориш ва қўшиб олиш – юридик шахсларни қайта ташкил этиш шакллари. Биринчи ҳолатда янги юридик шахс юзага келиб, қайта ташкил этилаётганларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари унга ўтади. Иккинчисида – бир юридик шахс ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини бошқасига берган ҳолда унга қўшилиб олади. Иккала ҳолатда топшириш далолатномаси расмийлаштирилади.

 

Хизматлардан фойдаланиш учун жисмоний ва юридик шахслар сўровнома тўлдириб, уни давлат хизматлари марказига ёки my.gov.uz орқали электрон шаклда тақдим этишлари зарур. Сўровномага қуйидагилар илова қилинади: 

  • мурожаат қилинган санадан олдинги икки йил мобайнида амалга оширилган фаолият турлари, ишлаб чиқарилган маҳсулотлар (кўрсатилган хизматлар), реализация қилинган ҳажмлар тўғрисида маълумотлар;
  • ўтган икки календарь йилга доир молиявий ва статистика ҳисоботи;
  • акциялар, улушлар эгалари тўғрисида ахборот ва б.

 

Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этганда 10 БҲМ (2 230 000 сўм) тўлаш зарур. ЯИДХП орқали электрон шаклда мурожаат этганда 10% чегирма берилади (2 007 000 сўм тўланади).

 

Сўнгра сўровнома Монополияга қарши курашиш қўмитаси ёки унинг ҳудудий бошқармаларига юборилади. Ҳар бир босқичда мурожаатнинг кўриб чиқилишини ЯИДХП орқали кузатиб бориш мумкин бўлади.

 

Зарур ахборот тизимлари ишлаб чиқилади, жорий этилади ва интеграция қилинади. Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва Давлат хизматлари агентлиги тегишли техник топшириқ тайёрлаб, Ахборот коммуникациялари вазирлигига 20 кун ичида тақдим этадилар.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 29.05.2020 йилдан кучга кирган.

 

 Лола Абдуазимова.