Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Фуқароларни ва судларда аризаларни қабул қилиш қоидалари ўзгартирилди

08.06.2020

Читать на русском языке

Олий суд Раёсатининг 2020 йил 20 мартдаги «Ўзбекистон Республикаси судларида COVID-19 коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ мамлакатимиз судларида фуқароларнинг шахсий қабули, суд жараёнлари ва сайёр суд мажлислари вақтинча тўхтатилган эди. Ҳозир ҳудуднинг қайси тоифага киришига қараб қоидалар ўзгарди, дея хабар берилади Олий суд Телеграм-каналида. 

 

Коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг қарори билан 8 майдан бошлаб республикамиз ҳудудларга ажратилди. Шу муносабат билан Олий суд Раёсатининг юқорида кўрсатилган қарорига ўзгартиришлар киритилди.

 

Чунончи, «яшил» тоифага кирувчи ҳудудлардаги судларда фуқаролар қабулига рухсат берилди, «қизил» ва «сариқ» тоифага кирувчи ҳудудлардаги судлар эса аризаларни электрон шаклда ёки почта орқали қабул қиладилар.

 

«Қизил» тоифага кирувчи ҳудудлардаги судларда кечиктириб бўлмайдиган тоифадаги ишлар кўрилади, хусусан:

  • эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш, майда безорилик, ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик ва бошқа маъмурий ҳуқуқбузарликларга доир;
  • қамоққа олиш эҳтиёт чорасини қўллаш, қамоқда сақлаш муддатини узайтириш, ўзгартириш ёки бекор қилиш;
  • шахсни ғайриихтиёрий тартибда психиатрия стационарига, сил касаллигига қарши курашиш муассасасига ётқизиш ёки муассасада ётиш муддатини узайтириш;
  • суд буйруғи тартибидаги ишлар (масалан, алимент ундириш ва бошқалар).

 

«Яшил» ва «сариқ» тоифага кирувчи ҳудудлардаги судлар барча ишларни белгиланган тартибда кўриши мумкин.

 

Барча судларда (ҳудуд тоифасидан қатъи назар):

  • судья ва мутахассислар ижтимоий масофани (2 метрни) сақлаши, тиббий ниқоб тақиши ва антисептик воситалардан фойдаланиши;
  • барча турдаги оммавий тадбирлар (семинарлар, конференциялар ва бошқалар) ўтказилмаслиги, судлар фаолияти билан боғлиқ видеоконференцалоқа режимида ўтказиладиган йиғилишлар бундан мустасно;
  • суд биноларига кириш-чиқиш жойлари пирометр ва антисептик воситалар билан таъминланиши, суд муҳокамасига келган ҳар бир фуқаронинг тана ҳарорати ўлчаниши (ниқобсиз ва тана ҳарорати 37 °C ва ундан юқори бўлган ҳолатда – суд биносига киритилмаслиги).

 

Суд мажлиси иштирокчилари бўлмаган шахсларнинг суд биноларига кириши қатъиян ман этилади.