Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Сенат 5-ялпи мажлисга 19 июнь куни йиғилади

12.06.2020

Читать на русском языке

 

Парламент юқори палатасининг 11 июнь куни бўлиб ўтган мажлисида чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

 

Ялпи мажлисда видеоконференцалоқа шаклида ўтказилади. Тасдиқланган кун тартибига бир қатор қонун ҳужжатлари киритилган:

 

биринчидан,   “Инновацион фаолият тўғрисида”ги, “Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида”ги, “Фуқароларнинг жамоат тартибини сақлашда иштирок этиши тўғрисида”ги, “Геодезия ва картография фаолияти тўғрисида”ги қонунлар, шунингдек:

  • 2007 йил 27 июндаги Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ўртасида ҳамкорликдаги ҳарбий ўқувларни ўтказиш тўғрисидаги Битимга қўшимчалар киритиш ҳақидаги Баённомани (Бишкек, 2019 йил 29 апрель) ратификация қилиш тўғрисидаги;
  • бўғувчи, заҳарли ёки бошқа шу каби газлар ва бактериологик воситаларнинг урушда қўлланилишини тақиқлаш тўғрисидаги Протоколга (Женева, 1925 йил 17 июнь) қўшилиш ҳақидаги қонунлар;

 

иккинчидан,Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида”ги Қонунга,  Жиноят-ижроия кодексига ва бошқа айрим қонун ҳужжатларига тузатишлар.

 

Шунингдек, сенаторлар адлия вазирининг ахбороти ва Самарқанд вилояти ҳокимининг ҳисоботини эшитадилар ҳамда Вазирлар Маҳкамасига қуйидагилар ҳақида парламент сўровлари юбориш масаласи кўриб чиқадилар:

  • йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга оид қонун ҳужжатларининг ижро этилиши ҳолати тўғрисида;
  • чиқиндилар билан боғлиқ масалаларда вужудга келган муаммолар ва уларнинг аҳоли саломатлигига таъсири юзасидан.