Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Давлат ресурслари учун донни харид қилиш нархлари тасдиқланди

17.06.2020

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 15.06.2020 йилдаги «2020 йил ҳосили учун экилган бошоқли дон ҳосилини ўз вақтида ва сифатли ўриб-йиғиб олишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 378-сон қарори қабул қилинди.

 

Аграр соҳага давлат аралашувини камайтириш, Қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини босқичма-босқич амалга ошириш, мамлакатимизнинг озиқ-овқат хавфсизлигини ҳамда ички бозорда дон ва ун маҳсулотлари барқарорлигини таъминлаш мақсадида етарли миқдорда дон тайёрлаш назарда тутилган.

 

Жаҳон бозори конъюнктураси ва минтақавий биржаларда кутилаётган дон нархлари ҳамда хўжаликларнинг дон етиштириш харажатлари таҳлилидан келиб чиқиб, Ғалла етиштириш, харид қилиш ва сотишга бозор тамойилларини кенг жорий этишни мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг қуйидаги таклифлари қабул қилинди:

  • 2020 йил ҳосилидан давлат ресурсларига 3 019 минг тонна, шу жумладан 293,5 минг тонна уруғлик дон харид қилиш тўғрисида;
  • бошоқли донни харид қилиш нархини тасдиқлаш тўғрисида.

 

Хусусан, қаттиқ буғдой навларининг бир тоннаси учун харид нархлари белгиланди:

  • I синф – 2 543 180 сўм;
  • II синф – 2 242 990 сўм;
  • III синф – 2 040 570 сўм;
  • IV синф – 1 550 000 сўм.

 

Ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, барча дон тайёрлаш корхоналари ва ғаллачилик кластерлари қўшимча харид қилинадиган донни хўжаликлар билан келишилган нархларда шартнома асосида харид қилади.

 

Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасига давлат ресурсларига харид қилинадиган бошоқли дон учун ўз вақтида ҳисоб-китоб қилинишини таъминлаш топширилди.

 

Ўрим-йиғим ишларини ўз вақтида ташкил этиш, комбайнлардан самарали фойдаланиш, бошоқли дон харид қилиш бўйича тузилган контрактация шартномаларининг бажарилиши учун шахсий жавобгарлик Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, «Ўздонмаҳсулот» АК ва унинг тизимидаги корхоналар, ғаллачилик кластерлари, «Ўзагросервис» АЖ ва унинг ҳудудий филиаллари раҳбарлари зиммасига юкланади.

 

Қарор билан ғалла ҳосилини нобуд қилмасдан ўз вақтида ва сифатли ўриб-йиғиб олишни ташкил этиш, донни ташиш, қабул қилиш учун етарли миқдорда ёқилғи-мойлаш материаллари захирасини таъминлаш, шартномалар бажарилиши юзасидан мониторинг олиб бориш бўйича Республика ишчи гуруҳи таркиби тасдиқланди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 15.06.2020 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.