Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Ўзбекистонда пандемияга қарши курашиш лойиҳаси амалга оширилади

04.07.2020

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 1.07.2020 йилдаги «Осиё тараққиёт банки иштирокида «Коронавирус пандемиясига қарши курашиш дастури» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 418-сон қарори қабул қилинди.

 

2020 йил 27 майда Ўзбекистон Республикаси делегацияси ва Осиё тараққиёт банки вакиллари ўртасида ушбу лойиҳани амалга оширишга 15 йил муддатга 3 йиллик имтиёзли давр билан 500 млн АҚШ доллари миқдоридаги қарз маблағларини тақдим этиш бўйича музокаралар жараёнида қарз битимига оид музокаралар баёни имзоланди. Қарз маблағлари Инқирозга қарши курашиш жамғармасини тўлдириш ва Давлат бюджети харажатларини молиялаштиришга йўналтирилади.

 

Қарз маблағларини қайтариш, фоиз ва воситачилик ҳақи бўйича тўловлар қарорга иловага мувофиқ мамлакат Давлат бюджети ҳисобидан амалга оширилади.

 

Молия вазирлиги лойиҳанинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш, шунингдек ОТБ томонидан ажратиладиган қарз маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши юзасидан масъул ижро этувчи орган ҳисобланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2.07.2020 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.