Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Ернинг ҳақиқий қиймати аниқланади ва унинг бозори шакллантирилади

22.07.2020

Читать на русском языке

Президент Шавкат Мирзиёев 21 июль куни ер ҳисоби ва давлат кадастрларини тўлиқ шакллантириш, соҳага рақамли технологияларни жорий этиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

 

Ернинг ҳисобини аниқ юритиш ва самарали фойдаланиш қишлоқ хўжалиги, тадбиркорлик, ишлаб чиқариш, қурилиш, геология каби кўплаб соҳалар учун жуда муҳим.

 

Афсуски, геодезия, картография ва кадастр соҳасида қатор муаммолар тўпланиб қолган.  Мамлакатимизда ер хатлови охирги марта 40 йил олдин ўтказилган. Масалан, 140 та туман маъмурий чегаралари ҳозиргача аниқ эмас. Қишлоқ хўжалиги ерларини ажратиш тартиби 20 йил олдин қабул қилинган ва ҳозирги ислоҳотлар талабига жавоб бермайди.

 

Кадастр идораларининг энг асосий вазифаси ернинг ҳисоби ва балансини юритиш бўлиши керак. Йил якунига қадар ер тури, контури, чегараси ва фойдаланувчиси ҳақидаги маълумотлар жамланган ахборот тизими ишга туширилади. Энди ер ажратиш тўғрисидаги қарор мазкур тизимга киритилсагина ҳақиқий ҳисобланади.

 

Қишлоқ хўжалигини бошқаришни рақамлаштириш, келгуси йилдан ер баланси ва унинг ҳисобини Миллий геоахборот тизимида юритиш зарурлиги қайд этилди. Йил якунига қадар қишлоқ хўжалиги майдонларини электрон танлов ва аукцион асосида ажратиш тартиби жорий қилинади.

 

“Ергеодезкадастр” давлат қўмитасининг тупроқ сифатини баҳолаш, ерларни ривожлантириш, экинларни жойлаштириш билан боғлиқ вазифалари, шунингдек, Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ўтказилади.

 

Соҳадаги яна бир камчилик – баъзи турдаги кадастрлар тўлиқ шаклланмаган. Масалан, автомобиль йўллари кадастри 23%, маданий мерос объектлари 32%, қувурлар 32%, шаҳарсозлик кадастри 63% шаклланган, холос. Шу боис ишчи гуруҳ тузиб, кадастрлар базасини тўлиқ ишлаб чиқиш топширилди.

 

Йиғилишда шаҳар ва қишлоқларда ернинг ҳақиқий қийматини аниқлаш ҳамда унинг бозорини шакллантириш масаласига ҳам тўхталиб ўтилди.