Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожет ли иностранное юрлицо торговать на местных маркетплейсах без регистрации в Узбекистане Что делать, если при выставлении ЭСФ возникает ошибка «Покупатель не является вашим клиентом» Как учесть передачу материалов по договору займа Как предприятиям оптовой и розничной торговли работать с маркированными прохладительными напитками

Суғурта соҳасида яна битта қонун қабул қилиш кўзланмоқда

12.08.2020

Читать на русском языке

ҚҲТБТ порталида “Мажбурий суғурта турлари тўғрисида”ги Қонун лойиҳа жойлаштирилган. У Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича тўловларни кафолатлаш жамғармаси томонидан тайёрланган.

 

Қонун лойиҳаси Президентнинг 02.08.2019 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорини ислоҳ қилиш ва унинг жадал ривожланишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-4412-сон қарорига мувофиқ тайёрланган.

 

Мазкур ҳужжатнинг асосий мақсади - мажбурий суғурта турлари соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш, уларнинг умумий тамойилларини белгилашдан иборат. Лойиҳа Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича тўловларни кафолатлаш жамғармаси томонидан тайёрланган.

 

Қонун лойиҳаси 39 та моддадан иборат, улар суғуртанинг қуйидаги жиҳатларини очиб бериш ва тартибга солишга қаратилган:

  • асосий тушунчалар;
  • мажбурий суғурта турлари ва унинг асосий тамойиллари;
  • мажбурий суғурта турлари субъектларининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари;
  • мажбурий суғурта турларини амалга ошириш шартлари ва тартиби;
  • мажбурий суғурта шартномасини тузиш;
  • зарарлар (зиён, шикаст)ни компенсация қилишни кафолатлаш механизмлари;
  • мажбурий суғурта шартномаларини тузиш устидан назорат қилиш;
  • мажбурий суғурта турлари бўйича ягона ахборот тизимини шакллантириш ва юритиш;
  • мажбурий суғурта фондини шакллантириш;
  • мажбурий суғурта бўйича суғурта таърифларини давлат томонидан тартибга солиш.

 

Бунда шуни инобатга олиш лозимки, баъзи мажбурий суғурта турлари бўйича аниқ қонунлар мавжуд:

уларда мажбурий суғуртанинг мазкур соҳаларида муносабатларни тартибга солиш нормалари ва механизмлари ёзилган.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Баҳодир Қаюмов.


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах