Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

МҲХСга ўқитиш харажатларини республика бюджетидан қоплашни режалаштирмоқдалар

17.08.2020

Читать на русском языке

ҚҲТБТ порталида Вазирлар Маҳкамасининг «Бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида олий таълим муассасаларининг педагог кадрлари, талабалар, битирувчилар (олий таълим муассасасини тугатгандан сўнг олти ой давомида) ва давлат органлари ходимларини ўқитиш ва имтиҳонларни топшириш бўйича харажатларни республика бюджети ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қоплашнинг ҳар йиллик чекланган қийматларини белгилаш тўғрисида вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори лойиҳаси жойлаштирилган.

 

Қарор лойиҳаси Президентнинг 24.02.2020 йилдаги «Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4611-сон қарорига мувофиқ Молия вазирлиги томонидан тайёрланган.

 

Мазкур Низом 2025 йилнинг 31 декабригача амал қилади.

 

Бухгалтерия ҳисоби соҳасидаги халқаро аккредитациядан ўтган ўқув марказларида бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида мутахассисларни Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига (МҲХС) ўқитиш ҳамда имтиҳонларни топшириш харажатлари Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади.

 

2020–2025 йиллар давомида халқаро сертификатлаш доирасида МҲХСга ўқитиш ва имтиҳон топшириш харажатлари таркибига:

  • ўқитиш, шу жумладан интерфаол усулларни қўллаган ҳолда ўқитиш;
  • малака ошириш;
  • бухгалтерларни дастлабки рўйхатдан ўтказиш;
  • бухгалтерларни имтиҳон топшириш учун рўйхатдан ўтказиш харажатлари киради.

 

Низомда қуйидагилар ҳам қайд этилган:

  • бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида мутахассисларни ўқитиш ҳамда имтиҳонларни топшириш бўйича харажатларни қоплашнинг ҳар йиллик чекланган қийматини белгилаш механизми;
  • бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида мутахассисларни ўқитиш ва имтиҳонларни топшириш бўйича харажатларни молиялаштириш тартиби.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.


Баҳодир Қаюмов.


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_