Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожет ли иностранное юрлицо торговать на местных маркетплейсах без регистрации в Узбекистане Что делать, если при выставлении ЭСФ возникает ошибка «Покупатель не является вашим клиентом» Как учесть передачу материалов по договору займа Как предприятиям оптовой и розничной торговли работать с маркированными прохладительными напитками

Шаҳарсозлик, деҳқон ва шахсий хўжаликлар, аудит

29.08.2020

Читать на русском языке

2020 йил 26 август куни бўлиб ўтган Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилишида депутатлар томонидан 4 та қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

 

«Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.

 

Ўтган йилларда соҳа ривожига оид қатор қонунлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган. Бироқ уларда айрим масалалар тўла очиб берилмаган. Масалан, амалдаги қонунчиликда деҳқон хўжалигини юритиш учун ер участкалари умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида берилади. Ҳуқуқий тушунчалардаги чалкашликлар туфайли ерларда ўзбошимчалик билан уй-жойлар ва иморатлар қурилмоқда. Бунда ерларни асраш, унумдорлигини ошириш ва агротехника талабига риоя қилиш каби мажбуриятларни бажариш иккинчи даражага тушиб қолган.

 

Депутатларнинг фикрича, деҳқон хўжалигининг фаолияти етарлича тартибга солинмаган, ер участкаларини ҳисобга олиш тартиби ҳозирга қадар белгиланмаган.

 

Қонун лойиҳасида ушбу масалаларга жиддий тўхталиб ўтилган. Лойиҳада қуйидагилар назарда тутилади:

  • ер участкаларини мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи билан бериш ўрнига ижара асосида бериш;
  • боғдорчилик ва узумчиликка ижара муддати – 50 йил, сабзавотчилик ва полизчиликка – 30 йил;
  • деҳқон хўжалигига ижарага бериладиган ернинг минимал майдонини белгилаш ва максимал майдонини кўпайтириш (0,06 гектардан 1 гектаргача);
  • шунингдек хўжалик даромади солиқ солинадиган база ҳисобланмаслиги белгиланади.

 

Ҳужжат биринчи ўқишда қабул қилинди.

 

Иккинчи ўқишда муҳокама қилинган янги таҳрирдаги «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси маромига етказиб ишлаб чиқиш учун қайтарилди.

 

Ҳозир амалда бўлган қонун 2000 йилда қабул қилинган бўлиб, ундаги айрим нормалар тўғридан-тўғри амал қилувчи норма ҳисобланмайди. Аудиторлик фаолияти қатор НҲҲ билан тартибга солинмоқда, бу эса соҳани тартибга солишни мураккаблаштиради.

 

Қонун лойиҳасининг мақсади – халқаро принциплар асосида аудиторлик фаолиятини тартибга солишнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмини яратиш, аудиторлик фаолиятини лицензиялаш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини соддалаштириш. Депутатларнинг фикрича, қайта тайёрлаш чоғида ушбу соҳадаги барча масалалар ёритилмаган.

 

Мажлисда «Шахсий томорқа тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.

 

Амалдаги қонунчиликда якка тартибда уй-жой қуриш ва турар жойни ободонлаштириш учун берилган ер участкаларининг томорқа қисмига қишлоқ хўжалиги экинларини экиш ёки уни ободонлаштириш амалга оширилмаганлиги учун ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш назарда тутилмаган. Бироқ қонунчиликда шахсий томорқа тушунчаси мавжуд эмас, бундай хўжаликни юритиш нормалари белгилаб берилмаган.

 

Президентнинг 2020 йил 1 майдаги «Коронавирус пандемияси даврида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш, қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4700-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган қонун лойиҳасида мазкур масалалар қамраб олинган.

 

Лойиҳада шахсий томорқа хўжалигини юритишда шахсий томорқа эгалари ҳамда ер участкасидан фойдаланувчилар ва уларнинг оила аъзоларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланган. Ваколатли давлат органлари ва ННТларнинг ушбу соҳадаги вазифалари ва иштироки очиб берилмоқда.

 

Қонун лойиҳасида қуйидагилар назарда тутилган:

  • шахсий томорқа хўжалиги фаолиятини амалга оширишда етиштирилган ёки қайта ишланган маҳсулотларни бозорларда, савдо шохобчаларида ўзлари ёки уларнинг вакиллари томонидан ҳеч қандай тўсқинликсиз эркин реализация қилиш учун шароит яратиш;
  • мева-сабзавотчилик кластерлари билан ҳамкорлик қилиш;
  • шунингдек мева-сабзавотчилик кооперацияларига аъзо бўлишни енгиллаштирувчи қоидалар белгиланади.

 

Янги таҳрирдаги «Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодекси тўғрисида»ги қонун лойиҳаси учинчи ўқишда қабул қилинди.

 

Қонун лойиҳаси муҳокамасидан сўнг масъул қўмита томонидан Кодекснинг нормалари ва қоидалари, юридик ва жисмоний шахсларнинг шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш чоғидаги мажбуриятлари каби моддалари маромига етказилди.

 

Муҳим янгиликлардан бири аҳоли пунктлари бош режаларини ишлаб чиқишда жамоатчилик назорати жорий қилинганлиги ҳисобланади. Эндиликда фуқаролар ўзи яшайдиган шаҳри ёки қишлоғининг бош режаси тасдиқланишида иштирок этиши мумкин.

 

Кодекснинг янги таҳририни қабул қилиш натижасида шаҳар чегараларини аниқлашнинг янги қонуний асослари яратилиб, бу борада бюрократик тўсиқлар бартараф этилиши таъминланади.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах