Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак исправить 4 типичные ошибки с онлайн-ККТ в комиссионной торговле Когда могут оштрафовать при несвоевременном представлении налоговой отчетности Как предприятию оценить свою платежеспособность и финансовую устойчивость Как оформить дополнительный ЭСФ Как оформить дополнительный ЭСФ

Тошкент ва Наманганда янги туман ташкил этилади

16.09.2020

Читать на русском языке

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва парламент қуйи палатасининг мажлислари кун тартибига фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш ва жарима майдончаси, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар, бюрократик тўсиқларга чек қўйиш масалалари киритилди.

 

Парламент қуйи палатасининг 8 сентябрь куни бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида депутатлар «Наманган вилояти Наманган шаҳар таркибида Давлатобод туманини ташкил этиш тўғрисида»ги масалани кўриб чиқдилар.

 

Давлатобод тумани таркибига Наманган шаҳрининг «Юксалиш», «Наврўз», «Нуробод», «Гулшан», «Орзу», «Порлоқ», «Навбаҳор», «Мустақиллик», «Тўқувчи», «Умид», «Янги тонг», «Халқлар дўстлиги», «Давлатобод», «Қуйи Ғирвон», «Юқори Ғирвон», «Ўрта Ғирвон», «Боғ», «Элобод», «Гулобод», «Ирвадон», «Шишаки», «Қуйи Ровустон», «Ўрта Ровустон», «Юқори Ровустон» ва «Елхон» маҳалла фуқаролар йиғинларининг ҳудудлари ўтказилиши назарда тутилмоқда. Депутатларнинг фикрича, бу ўзгаришлар ҳудудда янги инфратузилма объектлари барпо этилиши ҳамда аҳолига хизмат кўрсатиш тизимининг янада яхшиланишига хизмат қилади.

 

Шунингдек депутатлар Тошкент шаҳри таркибида Янгиҳаёт туманини ташкил этиш, Тошкент вилояти чегарасини ўзгартириш тўғрисидаги масалани муҳокама қилдилар.

 

Тошкент шаҳри ҳудудида 2 131,2 гектар, шу жумладан Сергели туманидан 1 864,2 гектар ва Бектемир туманидан 267 гектар ҳамда Тошкент вилояти ҳудудидан 2 288,4 гектар, яъни Зангиота туманидан 492 гектар, Қуйичирчиқ туманидан 128,7 гектар, Янгийўл туманидан 264,4 гектар ва Ўртачирчиқ туманидан 1403,3 гектар ер майдонлари Янгиҳаёт тумани таркибига ўтказилади.

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 8 сентябрь куни бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 291-моддасига тегишли ўзгартишлар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама қилинди.

 

Қонун лойиҳасида транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси ёнида бўлмаган ҳайдовчилар транспорт воситаларини бошқарганда ДЙҲХХ ходимлари томонидан транспорт воситасини ушлаб туришни бекор қилиш назарда тутилмоқда.

 

Депутатларнинг фикрича, транспорт воситасининг суғурта полиси йўқлиги учун уларни ушлаб туриш амалиётининг бекор қилиниши оқибатида бундай қоидабузарлик ҳолатига нисбатан жазо базасини қисқартириш ҳамда фуқароларнинг мулкка бўлган ҳуқуқларини кучайтириш ҳамда бу орқали коррупция ҳолатларининг олдини олиш имконини беради.

 

Депутатлар томонидан турли соҳалардаги ҳуқуқий ислоҳотларни таъминлашга йўналтирилган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

 

Кун тартибига киритилган ҳужжатлардан яна бири «Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисида»ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда қабул қилинди.

 

Қонун лойиҳасида ушбу соҳадаги муносабатларни комплекс ҳуқуқий тартибга солиш, заргарлик буюмлари асиллик даражасини белгилаш, тамғалаш тизимини, шунингдек уларнинг сифатини назорат қилиш тартиби-таомилларини такомиллаштириш назарда тутилади.

 

Лойиҳа қимматбаҳо металлардан ясалган буюмларнинг асиллик даражасини аниқлаш ва тамғалаш тартибини бугунгача амал қилиб келган тартиб-таомилларга нисбатан кескин соддалаштиришни назарда тутади. Унга қимматбаҳо металлар ва тошларга эгалик ҳуқуқини назарда тутувчи нормалар киритилган бўлиб, бу қимматбаҳо металларга оддий товар сифатида қараш ва ўрнатилган тартибда эркин тасарруф этиш имконини беради.

 

Лойиҳада қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан фаолият кўрсатишнинг айрим турларини (тангалар, орденлар, стандарт ва ўлчамли ёмбилар) ишлаб чиқариш фақат давлат томонидан амалга оширилиши қонуний мустаҳкамланмоқда.

 

Муҳокамалардан сўнг қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда қабул қилинди.

 

Мажлисда халқ вакиллари Президентнинг 9.12.2019 йилдаги «Бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4546-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда муҳокама қилдилар.

 

Қонун лойиҳаси билан «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги, «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги, «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги, «Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги, «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги, «Ўрмон тўғрисида»ги қонунларга, МАъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ҳамда Меҳнат кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

 

Хусусан, Меҳнат кодексининг 80-моддасига асосан ишга кираётган шахсдан талаб қилинадиган ҳужжатлар рўйхатидан турар жойдан маълумотнома тақдим этиш шарти чиқариб ташланмоқда.

 

«Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунга маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг иш жойининг транспортда қатнаш жиҳатидан қулайлигини (йўл қўйиладиган узоқликда эканлигини) белгилаш функция ва вазифалари аҳоли бандлигига кўмаклашиш туман (шаҳар) марказларига ўтказилиши бўйича ўзгартириш киритилмоқда.

 

Юқорида санаб ўтилган қатор қонунлар нормаларига ҳам шу мазмундаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, жисмоний ва юридик шахслар фаолиятини чеклаш, тўхтатиб туриш ва тугатиш бўйича қарор қабул қилишни назарда тутувчи функция ва ваколатлар чиқариб ташланмоқда ва бюрократик тўсиқларга чек қўйилмоқда.

 

Қонун лойиҳаси қизғин муҳокамалардан сўнг иккинчи ўқишда қабул қилинди.

 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах