Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzДва мнения о порядке выплаты компенсации за задержку выплаты дохода работникам Как уведомления по итогам автокамерала отличать от «неавтокамеральных» Как рассчитать НДФЛ и взносы на ИНПС за апрель 2024 года Как работать с резервом по сомнительным долгам

Давлат қарзига Кафолат жамғармаси хизмат кўрсатади

28.09.2020

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамаси 21.09.2020 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги ҳузурида Давлат қарзига хизмат кўрсатиш бўйича Кафолат жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” 573-сон қарорни қабул қилди.

 

Қарор билан Кафолат жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Низом билан қуйидагилар белгиланган:

  • Кафолат жамғармаси маблағларини шакллантириш манбалари ҳамда улардан фойдаланиш йўналишлари;
  • давлат қарзи ҳисобига молиялаштирилган лойиҳа ва дастурлар бўйича қарздор ташкилотлар ёки қайта молиялаштирувчи банклар ўз қарз тўловларини вақтида ва тўлиқ амалга оширмаган ҳолатларда мазкур қарздорликни қарздор ташкилотлардан ундириш шарти билан Кафолат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш амалга оширилади. Бунда Кафолат жамғармаси маблағлари етарли бўлмаган тақдирда қарз Ўзбекистон Давлат бюджети маблағлари ҳисобига қопланади;
  • Кафолат жамғармаси маблағлари ҳисобига қарздорликнн қоплаш ва Кафолат жамғармаси маблағлари ҳисобига қопланган маблағларни қарздордан ундириш тартиби;
  • Кафолат жамғармасининг бўш турган маблағларини вақтинча депозитга жойлаштириш, чет эл валютасини сотиш ва сотиб олиш ҳамда юқори ликвидли қимматли қоғозларга инвестиция қилиш орқали самарали бошқариш тартиби;
  • Кафолат жамғармаси маблағларининг ҳисоби ва ҳисоботини юритиш тартиби.

 

Ҳужжат билан белгиланишича, Кафолат жамғармаси маблағлари ва Давлат бюджети маблағлари ҳисобига қопланган қарздорлик, ҳисобланган пеня ва жарима тўловлари қарздор ташкилотлар ёки қайта молиялаштирувчи банклар томонидан мос равишда Кафолат жамғармаси ёки Давлат бюджетига қайтарилади.

 

Давлат қарзи ҳисобига молиялаштирилган лойиҳа ва дастурлар бўйича қарздор ташкилотлар ёки қайта молиялаштирувчи банклар:

  • ҳар йили кейинги молия йили учун шакллантириладиган бизнес режа ёки харажатлар сметаларида қарз тўловлари билан боғлиқ харажатларни мажбурий равишда назарда тутади;
  • қарзларни ўз вақтида тўлаш мақсадида қўшимча даромад манбаларини аниқлаштириб боради.

 

Молия вазирлигига манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2020 йил 15 ноябрга қадар ушбу қарор мазмунидан келиб чиқиб Бюджет кодексига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш топширилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 22.09.2020 йилдан кучга кирди.

 

Баҳодир Бухорий.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах