Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Чиқиндилар билан боғлиқ ишлар соҳасида – ДХШ янги модели

05.10.2020

Читать на русском языке

Президентнинг 29.09.2020 йилдаги «Маиший ва қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. 

 

Давлат шериги – Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда Давлат экология қўмитасининг ҳудудий органлари билан хусусий шерик ўртасида давлат-хусусий шериклик (ДХШ) тўғрисидаги битим тузилади. Унда томонларнинг қуйидаги мажбуриятлари белгиланади:

 

Давлат шериги томонидан 

Хусусий шерик томонидан

  • маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизмат кўрсатиш учун тегишли ҳудудлар хусусий шерикка бириктириб берилади;
  • давлат корхоналари ҳисобидаги чиқинди полигонлари чиқиндиларни саралаш ва қайта ишлаш бўйича технологияларни татбиқ этган ҳолда қўшимча равишда капитал қўйилмалар ва инвестицияларни жалб қилиш шарти билан хусусий шерикка узоқ муддатга фойдаланишга берилади;
  • маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида хизмат кўрсатишга ихтисослашган давлат корхоналари ҳисобидаги махсус автотранспорт воситалари ва техникалари хусусий шерикка 7 йилгача муддатга бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан баҳоловчи ташкилотлар томонидан белгиланган нархларда сотилади. Лойиҳа якуни бўйича тўловлар тўлиқ тўлаб бўлинганидан сўнг уларни тасарруф этиш ҳуқуқи хусусий шерикка ўтказилади
  • ўзига бириктириб берилган ҳудудда яшовчи аҳолининг қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар билан тўлиқ қамраб олинишини таъминланади;
  • давлат-хусусий шериклик битимига мувофиқ инвестициялар киритилади ва санитария жиҳатидан тозалаш инфратузилмаси ривожлантирилади;
  • махсус автотранспорт воситалари ва техникалари ҳаракати ҳамда чиқинди полигонларини реал вақт режимида давлат шериги томонидан назорат қилиш имкони яратилади;
  • қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар учун жисмоний ва юридик шахслардан тасдиқланган нархларда мажбурий тўловлар йиғилишини ва уларнинг ҳисобини юритиш бўйича давлат шериги томонидан яратилган ягона электрон тизимга уланилиши таъминланади;
  • белгиланган муддатларда чиқиндиларни саралаш (қайта ишлаш) технологияларини ўрнатилиб, ишга туширилади

 

2021 йил 1 январдан бошлаб:

  • ҳудудларда маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизмат кўрсатиш учун мажбурий тўлов тарифлари дастлаб нархларни (тарифларни) тартибга солиш органлари хулосалари олиниб, кейинчалик тегишлигича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари қарорлари билан маъқулланганидан сўнг тасдиқланади. Хизмат кўрсатувчи ташкилотлар томонидан келишилган нархларда амалга ошириладиган алоҳида хизматлар учун тўловлар бундан мустасно;
  • маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни комплекс амалга ошириш кластерларига хизмат кўрсатиш учун белгиланган тартибда бириктириб берилган ҳудудларда иккиламчи хом ашёни (металл парчалари ва чиқиндиларини сотиб олишдан ташқари) қабул қилиш шохобчалари орқали тайёрлаш (сотиб олиш, қабул қилиш) мазкур кластерлар томонидан амалга оширилади. Мазкур ҳудудда қайта ишловчи ташкилотларнинг иккиламчи хом ашёни ўзларига тегишли шохобчалар орқали сотиб олиши ёки қабул қилиши бундан мустасно;
  • маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизматини кўрсатиш жараёнида, шунингдек, маиший чиқиндиларни тўплаш шохобчалари ва саралаш пунктларидан маиший чиқиндилар таркибидаги иккиламчи хом ашёни маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида хизмат кўрсатишга ихтисослашган ташкилотларнинг розилигисиз ажратиб олиш ва ўзлаштириш тақиқланади;
  • маиший чиқиндиларни ташиш, саралаш, утилизация қилиш ва қайта ишлаш учун тегишли технология ва қувватларга эга кластерларнинг янгиланиб борувчи рўйхати, шунингдек, уларга хизмат кўрсатиш учун бириктириб берилган ҳудудлар тўғрисидаги маълумотлар Давлат экология қўмитаси томонидан шакллантирилади ҳамда унинг расмий веб-сайтида жойлаштирилади.

 

Шунингдек 2021 йилдан бошлаб ўрнатиладиган тартибга мувофиқ қуйидагилар амалга оширилади:

а) бинолар ва иншоотлар, шу жумладан, йўллар ва муҳандислик коммуникацияларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ёки бузиш ишларида (кейинги ўринларда – қурилиш ишлари) ҳосил бўладиган қурилиш чиқиндилари биринчи навбатда такрорий фойдаланиш, қайта ишлашга ёки утилизация қилишга йўналтирилади;

б) қурилиш ишлари амалга оширилаётган объект жойлашган ҳудудда (туман ёки шаҳар) қурилиш чиқиндиларини утилизация қилиш ва қайта ишлаш учун тегишли технология ва қувватларга эга корхоналар мавжуд бўлмаган тақдирдагина уларни белгиланган тартибда чиқинди полигонларига жойлаштиришга йўл қўйилади;

в) қурилиш ишлари бўйича лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишда қурилиш жараёнида ҳосил бўладиган қурилиш чиқиндилари ҳажмларини ва уларни тўплаш жойларини белгилаш, шунингдек, улар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш бўйича лойиҳавий ечимлар назарда тутилади;

г) янги қуриладиган кўп хонадонли уйлар жойлашиши режалаштирилган турар жой зоналарида:

  • маиший чиқиндиларни тўплаш шохобчаларини ташкил этишга бўлган талаб маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида мазкур ҳудудга хизмат кўрсатувчи ихтисослашган ташкилот билан биргаликда ўрганилади ва қурилиш учун ер участкаларини ажратиш (танлаш) материаллари, лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларининг атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш материалларида назарда тутилади;
  • хонадонлар сони 300 тадан ортиқ бўлган кўп қаватли уй-жойлар маиший чиқиндиларни тўплаш шохобчалари билан таъминланмаган бўлса, фойдаланишга қабул қилишга рухсат берилмайди;

д) қурилиш ишларини амалга ошириш натижасида ҳосил бўлган қурилиш чиқиндиларининг мулкдори бўлган юридик ва жисмоний шахсларга қуйидаги мажбуриятлар юкланади:

  • қурилиш ишлари олиб борилаётган объектларда ҳосил бўладиган чиқиндиларни сараланган ҳолда тўплаш ва вақтинча сақлаш;
  • қурилиш чиқиндиларини уларни тўплаш, ташиш, утилизация қилиш ва (ёки) қайта ишлаш билан шуғулланувчи юридик шахсларга топшириш, реализация қилиш ёхуд бу ишларни ўз кучи билан амалга ошириш;
  • қурилиш чиқиндилари полигонларга жойлаштириладиган тақдирда чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш бўйича хизмат кўрсатишга ихтисослашган ташкилотлар ёки чиқинди полигонига эга бўлган ташкилотлар билан тегишли шартнома тузиш;

е) қурилиш чиқиндиларини ташиш билан шуғулланувчи юридик ёки жисмоний шахслар мазкур хизматларни кўрсатишда уларнинг қурилиш чиқиндиларини утилизация қилиш ва (ёки) қайта ишлаш билан шуғулланувчи ташкилотларга топшириш (реализация қилиш) ёхуд чиқинди полигонига жойлаштиришни назарда тутувчи ҳужжатларга эга бўлиши лозим.

 

Шунингдек ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • 2020-2021 йилларда маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматларини кўрсатиш соҳасида амалга ошириладиган давлат-хусусий шериклик лойиҳалари бўйича «йўл харитаси»;
  • 2020-2021 йилларда маҳаллий бюджетлар маблағлари ҳисобидан қурилиш ва маиший чиқинди полигонларини қуриш ҳамда жиҳозлаш бўйича манзилли дастурлар;
  • Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан 2020-2021 йилларда чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида эришилиши таъминланадиган мақсадли индикаторлар.

 

Эльмира Сиразиева.